«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппега Ла Лиганинг 4-турида «Бетис»га қарши сафар учрашувида пенальтини қайта тепишга рухсат берилмади. Мадридликлар баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
90+4-дақиқада франциялик футболчининг пенальтидан йўллаган зарбасини севильяликлар дарвозабони Альваро Вальес қайтарди.
Мбаппе қайтган тўпни дарвозага киритишга уринди, бироқ «Бетис» ҳимоячиси Марк Бартра бунга йўл қўймади. Шу билан бирга, Бартра «Реал» ҳужумчиси зарба беришидан олдин жарима майдони ичига кириб кетган эди.
Шунга қарамай, бош ҳакам Алехандро Эрнандес Эрнандес VAR билан маслаҳатлашганидан сўнг қоидабузарлик қайд этмади ва пенальти қайта тепилмади.


Ушбу натижадан сўнг «Реал» 9 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда қолди. «Бетис» ҳам 9 очко тўплаб, 3-поғонага кўтарилди.













