Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Йозеф Блаттер: Жанни Инфантино ФИФА раҳбари лавозимида муносиб давомчи бўлади

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг янги президенти этиб сайланган Жанни Инфантино унинг муносиб давомчиси бўлишини айтди. Бу ҳақда AP агентлиги маълум қилди.

ФИФА президентига сайловлар Цюрихда (Швейцария) 26 февралда бўлиб ўтди. УЕФА бош котиби, 45 ёшли Инфантино овоз беришнинг 2-босқичида 115 та овоз билан ютди.

"Инфантино менинг ишимни давом эттириш ва коррупцион инқироздан кейин ФИФАдаги ишларнинг ҳолатини барқарорлаштириш учун барча сифатларга эга", деб айтди Блаттер.

Блаттер Инфантино тажриба, билим, стратегик ва дипломатик малакаларга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Инфантино ФИФАнинг 9-президенти бўлди. Аввалроқ ташкилотга француз Робер Герен (1904-1906), англиялик Дэниел Вулфолл (1906-1918), француз Жюль Римэ (1931-1954), бельгиялик Рудолф Селдрейерс (1954-1955), англиялик Артур Дрюри (1955-1961), Стенли Роуз (1961-1974), бразилиялик Жоао Авеланж (1974-1998), швейцариялик Йозеф Блаттер (1998 йилдан кейин) бошчилик қилган.

ФИФА президенти учун кейинги сайловлар 2019 йилда бўлиб ўтади. Шу тариқа, Инфантино Блаттернинг мандатини якунлайди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 10:29, 27.02.2016.
Ўқилди: 2798 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [11215]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6986]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [4357]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4012]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3902]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3662]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3182]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2665]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2403]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик