"Барселона" Испания чемпионатининг 26-тури доирасида мураккаб кечган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди. "Севилья" "Камп Ноу"да мезбонларни очколардан маҳрум қилиши мумкин эди...
Томонлар ўйин бошидан ҳужумкор тактикани танлашди ва бир қанча имкониятлардан фойдалана олишмади. 20-дақиқада эса андалусияликлар ҳисоб очишди. Крон-Дели чап қанотдан етказган узатмани Витоло дарвозага жойлади.
Орадан 11 дақиқа ўтиб шундоққина жарима майдончаси остонасида белгиланган жарима зарбасини Лионель Месси дарвоза "тўққизлиги"га жойлаб қўйди. Дарвозабон томошабин ролини бажара олди холос.
Иккинчи бўлим бошида каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда Пике ҳужумнинг такрорий тўлқинини гол билан якунланди.
Шундан кейин ҳам жамоалар жуда кўп голга тортадиган вазиятлар яратишди, аммо гол уриш ҳеч кимга насиб этмади.
Қийин кечган ўйинда "Барселона" муҳим ғалабани қўлга киритди ва "кўк-анорранглилар" "Атлетико" билан фарқни 8, "Реал" билан фарқни эса 12 очкога етказишди.
Барселона – Севилья 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 20 Витоло, 1:1 – 31 Месси, 2:1 – 48 Пике.
Барселона – Браво, Матье, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Дани Алвес, 55), Сержи Роберто (Ракитич, 75), Бускетс, Турон (Иньеста, 64), Неймар, Месси, Суарес.
Севилья – Рико, Рами, Тремулинас, Коке, Колодзейчак, Нзонзи, Кристофоро (Коноплянка, 63), Иборра (Муньос, 75), Витоло, Крон-Дели, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Рами (30), Дани Алвес (71), Сержи Роберто (74), Колодзейчак (77), Пике (90).