Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

“Ал-Аҳли” Қаршига сафари олдидан ўз майдонида мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

“Насаф”нинг ОЧЛ-2016 “D” гуруҳидаги рақиби Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри “Ал-Аҳли” жамоаси Қаршига келиши олдидан Саудия премьер лигасида мағлубиятга учради.

Ўтган шанба куни Саудия Арабистони чемпионатининг 18-турида “Ал-Аҳли” жамоаси  турнир жадвалининг 10-поғонасида бораётган “Нажран” жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Учрашув меҳмон жамоа – “Нажран”нинг ғалабаси билан якун топди. “Нажран” жамоасининг бразилиялик легионери Бисмарк ҳар иккала голга ҳам муаллифлик қилди.

“Аҳ-Аҳли” жамоаси меҳмонларнинг икки голига биргина гол билан жавоб қайтаришди холос, ушбу голни Мансур Ҳарби 41-дақиқада киритган.

Ўтган 18 турдан кейин “Ал-Аҳли” жамоасининг очколари сони 39та бўлиб турибди ва турнир жадвалини иккинчи поғонасида бормоқда. Худди шунингдек “Локомотив” жамоасининг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Иттиҳод” ҳисобида ҳам шунча очко бор, улар 3-поғонани банд этиб туришибди.

Турнир жадвалида “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Ҳилол” 40 очко билан карвонбошилик қилмоқда.

Демак, “Ал-Аҳли” жамоаси Қарши сафари олдидан муҳим 3 очкодан маҳрум бўлган.

Саудия Арабистони чемпиони, 18-тур
27 февраль, шанба
“Ал-Аҳли” – “Нажран” 1:2 (1:1)

Голлар: Мансур Ҳарби, 41′- 1:1 – Бисмарк, 18′-0:1, 61′-1:2.

“Ал-Аҳли”: 22. Абдуллоҳ Маюф,  8. Тайсир Жассим, 31. Мансур Ҳарби, 24. Салман Моашер, 9. Умар Алсома, 2.Али Зубайди (11. Ҳусайн Мугаҳви 63), 4. Волид Бахшин (14. М.Асири 63), 10. Иоаннис Фетфацидис,  70. Маркиньо (20.Исмоил Сирож 45+8),  25. Ҳусаи, 3. Ҳавсави.

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:46, 29.02.2016.
Ўқилди: 4250 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5430]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4586]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3477]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3039]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2775]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2427]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2369]

Родри операция қилинади [1931]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1920]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1856]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик