"Лестер Сити" жамоаси ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез ёзги трансферда клубни тарк этиши мумкин. Унинг хизматларига "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирган.
Маълумотларга қараганда, "тўпчилар" раҳбарияти анчадан буён жазоирлик футболчини кузатиб келмоқда ва ёзда унинг сотиб олиш учун "тулкилар"га таклиф билан юзланади.
Жорий мавсумда Маҳрез АПЛ доирасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлган. У "гол+пас" кўрсаткичлари бўйича чемпионатда етакчи бўлиб турибди.