Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Жанни Инфантино:«Бу уруш эмас, сайловлар жараёни»

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти ўзининг илк матбуот анжуманида анча тетик кўринди ва тез орада барча ишларни тартибга солишини айтиб ўтди.

- Аввало, мухлисларга шуни айтмоқчиман: тез орада ФИФА ва унинг футбол йўлидаги хизматлари билан фахрланиб юрадиган бўласизлар. Ташкилот нуфузини тиклаб, унга нисбатан ишончни қайтарамиз. Ҳозир турли ҳиссиётлар қуршовидаман. Бир неча кун дам олгач, ишга киришаман.

- Кўзларингизни юмингда, 2020 йилги ФИФАни тасаввур қилинг. У қандай кўриниш олади?

- Ўша пайт ҳам президент бўламанми-йўқ - буни билмайман. Чунки 2019 йилга навбатдаги сайловлар белгиланган. Лекин ФИФАнинг муваффақият қозонганини, гуллаб-яшнагани кўриш ниятидаман. Жумладан, Океания мамлакатларидаги болакайлар ҳам бемалол тўп суриш имкониятига эга бўлишларини хоҳлайман.

- Футбол федерацияларига ажратиладиган маблағни 2 баравар оширишга ваъда бердингиз. Бироқ ФИФАнинг молиявий ҳолати жуда мураккаб-ку...

- Бу масалани шошмасдан муҳокама қиламиз, лойиҳалар яратамиз. Қийин вазиятлардан чиқиб кетишда маълум тажрибага эгаман. Қолаверса, ФИФА сўнгги йилларда рисоладагидек даромад олмоқда. Унинг 25 фоизини миллий федерацияларга тақсимлаб бериш қийин эмас. Ахир биз берган маблағ футбол ривожига сарфланади-ку. Бундан ташқари, ФИФА янги давр остонасида турганига шубҳа қилмайман. Ҳомийлар ва ТВ-компаниялар ишончини қозона оламиз.

- ФИФА бош котиби лавозимига номзодлар хусусида ўйлаб кўрдингизми?

- Бу масалада бир қатор ғоялар йўқ эмас. Менимча, президент европалик бўлгач, бош котиб лавозимига бошқа қитъа вакили танланиши керак. Ушбу масалани кўриб чиқишга вақтимиз етарли.

- Нутқингизда Платини ҳақида гапирмадингиз. Унга миннатдорчилик билдиришнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблайсизми?

- Нега энди? Мишелга катта раҳмат айтишни истайман. Платини мен учун кўп жон куйдирган, ҳамкорлик учун унга миннатдорчилик билдираман.

- Африканинг деярли барча вакиллари асосий рақобатчингиз - шайх Салмон учун овоз беришди. Мана, президентлик лавозимини эгалладингиз. Энди футбол оламининг парчаланиши тахмин қилинмоқда...

- Бу уруш эмас, шунчаки, сайловлар жараёни, холос. Футбол олами иккига бўлиниб кетади, деган фикрдан йироқман. Африкадаги барча федерациялар билан яхши муносабатдаман. Дейлик, сайловолди кампаниясини Африкадан бошлаб, ўша ерда якунладим. Энди Европа эмас, футболдан номзод эканимни бутун дунёга намойиш этмоқчиман. Футбол - универсал. Сиёсат хусусида гапиришни истамайман. Бу ерга тўсиқларни барпо этиш эмас, кўприклар қуриш учун келдик.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:05, 02.03.2016.
Ўқилди: 2788 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик