Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Металлург": Мавсумни ёшларимиз дуранг билан бошлашди

Баҳо:
+ | -
Бугун Бекобод шаҳридаги А.Анохин номли стадионда Ўзбекистон миллий чемпионати 1-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Сўғдиёна” жамоаларининг ёшлар таркиблари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли курашлар остида ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди – 2:2. Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди. Бу эса биринчи таймда ўз самарасини берди. Озод Комилов ҳамда Зокир Аҳмаджоновларнинг аниқ зарбаларидан кейин маъданчилар биринчи бўлимни ўз фойдаларига якунлашди. Аммо танаффусдан кейин бироз хотиржамликка берилган мезбонлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Жиззахликлар аввалига 11 мертлик белгидан, ўйин якунида эса стандарт вазиятдан иккита гол киритиб, сафардан дуранг натижа билан қайтадиган бўлишди. “Металлург” – “Сўғдиёна” – 2:2(2:0). Бекобод. Ёшлар таркиблари. 04.03.2016 йил. Ҳакам:Акмал Рисқуллаев (Тошкент). Голлар:Озод Комилов, Зокир Аҳмаджонов – Шаҳзод Каримов, Мўмин Мелиев. “Металлург”:Тимур Тўйчиев, Жасур Аҳмедов, Улуғбек Худойбердиев, Аброр Тошқўзиев, Умид Раҳимов, Улуғбек Худоёров, Мансур Нуралиев, Суннат Эрматов, Асомиддин Абдураҳмонов, Зокир Аҳмаджонов, Озод Комилов. Заҳирадан майдонга тушганлар:Зуфар Акбаралиев, Тимур Сайдуллаев, Аъзам Самижонов.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:53, 04.03.2016.
Ўқилди: 2495 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик