Хабар берганимиздек, Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасининг марказий жангида ҳамюртимиз Руслан Чагаев (32-3-1, 21 КО) ўзига тегишли бўлган WBA (Regular) чемпионлик камарини мағлубият нималигини билмай келаётган австралиялик “нокаутчи” Лукас Браун (24-0-0, 21 КО)га топшириб қўйганди.
Ўнинчи раунд якунланишига 40 сония қолган бир пайтда Чагаев кучли зарба ўтказиб юборди. Бундан фойдаланган австралиялик боксчи кетма-кет аниқ зарбалар йўллаб, рақибини мувозанатдан чиқарди. Рефери эса бу вазиятда жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Руслан Чагаев техник нокаутга қадар 10та раунддан 8тасида ғалаба қозонган экан. Ҳакамлар ҳисоб-китоби айнан мана шундай бўлиб чиқди. Афсуски, бироз ҳотиржамликка берилган Руслан Брауннинг ўнг қўлда берган кучли зарбасини ўтказиб юборди.