Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Даврон Файзиев: "Ўйин асабий тарзда ўтди"

Баҳо:
+ | -
“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин биз ҳар иккала жамоаларнинг мураббийларини матбуот анжуманига таклиф этдик. Даставвал журналистларни қизиқтирган саволларга меҳмонлар бош мураббийи жавоб қайтарди.   Даврон Файзиев, "Сўғдиёна" бош мураббийи:"Авваламбор барчани футбол байрами бошлангани билан табриклайман. Ўйин асабий тарзда ўтди. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Омад кучлиларга кулиб боқади деган гап бор. Бугун айнан мезбонларнинг омади чопди деб ўйлайман.   Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Бекободликларни яхши шаклланган жамоа эканлигини биламиз. 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, очиқ футбол намойиш этдик. Ҳисобни тенглаштиришга ҳам муваффақ бўлдик. Лекин, ўйин сўнггидаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Рақибни биринчи ғалабаси билан табриклайман.   Футбол шуниси билан қизиқ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардимки, ҳакамлар бироз эътиборлироқ бўлишганида бир киши кам бўлиб қолмасдик. У вазиятда қўпол ўйин содир этилмаганди. Бу баҳона эмас. Бўлар иш бўлди. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турибди. Тайёрланишда давом этамиз, ўз майдонимиздаги кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.   Ўтган йилги билан солиштирганда клуб раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги жамоа учун шароитларни яратиб бермоқда. Янги футболчиларга келсак, улар тезроқ жамоага мослашиб кетишса яхши бўларди. Албатта, ўртоқлик ўйини билан расмий ўйинларнинг фарқи бор. Ўйлайманки, йигитлар ҳали ўзларини кўрсатишади. Жиямуродов эса универсал футболчи ҳисобланади.   Таваккал қилишимизга тўғри келди. 1:0 дан сўнг олдинга бордик. Ёки дуранг ёки иккинчи голни ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Лекин, ўйин сўнггидаги ёш болаларча қилган хатомиз бизга қимматга тушди".
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:40, 06.03.2016.
Ўқилди: 2419 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2750]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2620]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2364]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1955]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1776]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1765]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1742]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1690]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1359]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик