Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Ал Райян” муддатидан олдин Қатар чемпионлигини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Кеча қитъамизнинг энг кучли миллий чемпионатларидан бири саналувчи Қатар Юлдузлар Лигасида 21-тур учрашувлари старт олди.

Тур доирасидан ўрин олган “Ал Вакра” “Ал Райян” жамоалари ўртасидаги матч чемпионат пешқадамининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Бу орқали эса “Ал Райян” 2015/16 йилги мавсум чемпионлигини муддатидан олдин ҳал қилиб қўйди. Жамоа 21-турдан сўнг нақд 60! очко йиға олди.

Иккинчи ўринда ҳозирча ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган “Ал Жаиш” бормоқда. “Жаиш” ҳисобида 39 очко мавжуд. Учинчи поғонадаги “Лаҳвия” эса 37 очко жамғарган.

Таъкидлаш жоиз, бугун Юлдузлар Лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилади. “Ал Жаиш” “Месимир” билан тўқнашса, Санжар Турсунов ўйнаётган “Умм Салал” “Лаҳвия” меҳмони бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:30, 06.03.2016.
Ўқилди: 6654 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик