Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Реал» ва «Вольфсбург» чорак финалга чиқишди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққан дастлабки иккита жамоанинг номи аниқ бўлди.

Мадриднинг "Реал" жамоаси дастлабки ўйинда бўлгани каби ўз майдонида ҳам "Рома"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ҳар иккала жамоа жуда кўплаб имкониятларга эга бўлди. Римликлар вазиятларни голга айлантира олмаган бўлишса, мезбонлар рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлимда Криштиану Роналду ва Хамес томонидан урилган голлар "Рома"нинг умидларини бутунлай йўққа чиқарди.

Германиянинг "Вольфсбург" клуби эса иккинчи чорак финалчига айланди. Немислар "Гент" майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Улар ўз уйларида рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал, жавоб ўйинлар
Реал Мадрид Испания – Рома Италия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 64 Роналду, 2:0 – 68 Хамес.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Данило, Рамос, Кроос, Каземиро (Ковачич, 84), Хамес, Модрич (Хесе, 76), Бэйл (Васкес, 61), Роналду.
Рома – Шченсни, Зуканович, Манолас, Динь, Флоренци, Пьянич (Венкер, 46), Кейта (Майкон, 86), Перотти, Салоҳ, Эл-Шаъравий (Тотти, 74), Жеко.
Огоҳлантиришлар: Данило (37), Зуканович (76).
Биринчи ўйин – 2:0.

Вольфсбург Германия – Гент Бельгия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 74 Шюррле.
Вольфсбург – Кастельс, Кнохе, Родригес, Треш, Данте, Луис Густаво, Гилавоги, Арнольд (Виейринья, 83), Шюррле (Шефер, 89), Дракслер (Калиджури, 78), Крузе.
Гент – Зельс, Нильсен, Асаре, Скапини (Фоке, 78), Гершон, Деягере, Ренато Нето, Миличевич, Маттон (Сайеф, 68), Саймон (Кулибали, 70), Кумс.
Биринчи ўйин – 3:2.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:37, 09.03.2016.
Ўқилди: 6968 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6459]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5762]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4789]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3994]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3872]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3664]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3236]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2877]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2737]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.