Кириш Регистрация

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” превью

Баҳо:
+ | -

Эртага жамоамиз Тошкентда мамлакат чемпиони “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Вакилларимиз ушбу баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди. Бугун ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ёшлар таркиблари баҳси соат 16:00да Қибрайдаги стадионда бошланади.

Бугун ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига боғлиқ статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

 

Тақдир ҳазилми ёки…

Тақдир ҳазилини қарангки, ўтган йили ҳам 2-турда ушбу жамоалар рўбарў келишганди. Аммо айрим сабабларга кўра, Қўқонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйиннинг муддати кечиктирилганди. Кейинчалик эса қолдирилган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Бу йил ҳам 2-турда “Пахтакор” билан ўйнаш насиб этди. Фақат учрашув ўтказадиган жой ўзгарган. Эртанги беллашув “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

 

Ўзаро ўйинлар

Бугунги кунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасда  20 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 12 тасида “Пахтакор” ғалаба қозонган. Учта ўйинда дуранг натижа қайд этилган.  5 та учрашувда “Қўқон-1912” жамоасининг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати – 59-33, “Шерлар” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 39 очкони қўлга киритган. Жамоамизнинг бу борадаги кўрсаткичи – 18 тага тенг.

 

Эски танишлар

Ушбу баҳсни эски танишлар учрашуви десак ҳам муболаға бўлмайди. Мурод Исмоилов иккинчи жамоаси билан “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Бир вақтлар “Шерлар” билан мамлакат чемпиони номига сазовор бўлган тажрибали мутахассис бундан олдин “Нефтчи” бош мураббийи сифатида “Пахтакор”га қарши ўйинларда қатнашганди. Энди эса собиқ жамоасига қарши “Қўқон-1912” клубини тайёрлади.

Ўз навбатида “Паҳтакор” устози Нўъмон Ҳасанов учун “Қўқон-1912” клуби бегона эмас. Ҳасанов футболчилик фаолиятини айнан Қўқонда бошлаган. Бундан ташқари, 45 ёшли мутахассис 2003 йилда “Қўқон-1912”да ўйиновчи мураббий сифатида фаолият юритган.

numon_hasanov

 

Йўқотиш

“Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинда жамоамиз етакчиси Отабек Ҳайдаров иштирок эта олмайди. Ўтган йили Тошкентда ўтказилган баҳсда Александр Лобанов дарвозасини ишғол этган ҳужумчимиз биринчи тур доирасидаги “Обод”га қарши бўлиб ўтган ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этган. Шунинг учун мазкур баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.

 

Ҳакамлар

Учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда  Артём Калинин ва Баҳодир Баҳромов ёрдам беради.

Ўйин назоратчиси Элбек Мусаев.

“ПАХТАКОР” – “ҚЎҚОН-1912”

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Фирдавс Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).

 

Учрашув 11 март, жума куни 17:30да “Пахтакор” стадионида старт олади. Жамоамизнинг садоқатли ишқибозларни ушбу беллашувга таклиф этиб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:20, 10.03.2016.
Ўқилди: 2619 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.