Каталониянинг “Барселона” клуби спорт директори Роберт Фернандес 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси 2021 йилгача аниқ жамоада қолишини маълум қилди. Бу ҳақда Estudio Estadio хабар бермоқда.
"Месси 2021 йилгача аниқ “Барселона”да қолади. Бу 100 фоиз аниқ. Унинг ўзи ҳам клубдан кетиш нияти йўқ. Лео яна бир неча йил асосий ролда ўйнаш ниятида", - дейди Фернандес.
Эслатиб ўтамиз, бир неча дақиқа олдин Фернандес Неймарнинг жамоа билан янги шартнома имзолашига ишонишини айтиб ўтганди.