Кириш Регистрация

“Шўртан” — “Қизилқум” учрашувини пойтахтлик Виктор Серазетдинов бошқаради

Баҳо:
+ | -

11 март куни Ўзбекистон XXVмиллий чемпионати олий лига жамоалари иккинчи тур учрашувларини бошлашади.

Тақвимга кўра, шу куни «Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон), «Андижон» (Андижон) – «Локомотив» (Тошкент), «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Насаф» (Қарши), «Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод), «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент) жамоалари майдонга тушади.

Мазкур турдан жой олган яна уч учрашув эса 12 март куни ўтказилиши кўзда тутилган. Унда «Обод» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро), «Шўртан» (Ғузор) – «Қизилқум»  (Навоий), «Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган) жуфтликлари ўзаро баҳс юритишади.

Дастлабки турда муваффақиятли тўп сурган Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” футболчилари бу гал Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни пойтахтлик Виктор Серазетдинов бошқариб боради. Унга лайнсменлар бухоролик Бобур Қодиров ҳамда Абдураҳмон Қўлдошевлар кўмаклашадилар.

Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар ўйини захира ҳаками этиб, Исхоқ Ибрагимов (Нукус)тайинланган.

Учрашувларни бухоролик Иброҳим Шарипов назорат қилиб боради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Алексей Фролов комиссар сифатида Ғузор шаҳрига ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси доирасида учрашув 11 март куни соат 14.00 да бошланади. “Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари асосий таркиблари ўртасидаги ўйин эса 12 март куни соат 16.30 да старт олади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 10:45, 11.03.2016.
Ўқилди: 2625 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик