"Ньюкасл" бош мураббийига айланган Рафаэль Бенитес ўзининг дастлабки интервьюсини берди. Испаниялик мутахассис "қарғалар" билан 3 йиллик шартнома имзолади.
«Англиянинг афсонавий клубининг бир қисмига айланганимни тасдиқлашдан хурсандман. Премьер-лиганинг қолган қисми учун олдимда мураккаб вазифа турибди. Бу нафақат мен учун, балки ўйинчилар, клуб ва мухлислар учун ҳам жиддий синов. Барчамиз мақсад сари ягона йўналишда ҳаракат қилишимиз керак. Шу боис вазифани муваффақиятли амалга ошириш учун тўлиқ қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Англия Премьер-лигасига қайтиш мен учун уй ва оиламга яқин жойга қайтиш демакдир. Жуда ҳам хурсандман», — дея Бенитеснинг сўзларидан иқтибсо келтирди «Ньюкасл» матбуот хизмати.