Даниянинг «Рандерс» клуби ярим ҳимоячиси Йонас Борринг рафиқаси жамоа сардори Христиан Келлер билан хиёнат қилганини билиб қолганидан кейин клубда ўйнашдан бош тортди.
«Хотиним Кира 2015 йилнинг охирида ажрашишимизни айтганди. Аммо биз ҳамон бир уйда яшаяпмиз. Икки нафар фарзандимиз бор. Техник жиҳатдан биз ҳамон эр-хотинмиз. Унинг хиёнати муносабатларимизга путур етказди. Ҳозирги ҳолатда эса мен клубга кела олмайман. Келлер жамоанинг энг муҳим ички қоидасини бузди. У ортимдан пичоқ урди», – дейди Борринг.
Маълумотларга қараганда, 31 ёшли футболчига таътил берилган. Келлер сардорликдан маҳрум этилиб, унинг ўрнига бошқа сардор тайинланган. Аммо Борринг ўз хотинининг хуштори жамоани тарк этмагунича клубда ўйнамаслигини маълум қилди.
Ҳар иккала футболчи «Рандерс» сафига 2012/13 йилги мавсумда келиб қўшилган.