Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

Олимов ва Сергеев мураббийлар эътирофида

Баҳо:
+ | -

Кеча Олий лигада иккинчи турнинг бешта учрашуви бўлиб ўтди. Жамоамиз Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлиб мағлубиятга учради. Одатга кўра, ҳар икки жамоа бош мураббийлари учрашувдан кейин энг яхши ўйинчиларни аниқлаб беришди. Унга кўра, мамлакат чемпионига қарши кечган баҳсда “Қўқон-1912” жамоасининг энг яхши ўйинчиси сифатида Абдуллох Олимов эътироф этилди. “Пахтакор”да эса ушбу номга Игорь Сергеев лойиқ деб топилди.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма

Олий лига

2-тур.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 4:0 (1:0)

Тошкент. 1250 томошабин.

Ҳакамлар: О. Талибжонов (Тошкент) – 8,5, А. Калинин (Қарши) – 8,6, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,6, Ф. Норсафаров (Қарши) – 9

Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Голлар: И. Сергеев (19, 57), Ш. Каримов (62), С. Бердиев (85).

Огоҳлантиришлар: О. Қиличев (80) – Ж. Кимсанов (69).

Энг яхши ўйинчилар: И. Сергеев – А. Олимов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:20, 12.03.2016.
Ўқилди: 3035 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.