Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати 30-турида "Торино" билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Гап шундаки, мазкур баҳсда жамоа посбони Жанлуижи Буффон 4-дақиқа ўз дарвозаи дахлсизлигини сақлаб қола олса, янги рекорд соҳибига айланади. Ҳозирда Буффон чемпионатда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаслик бўйича рейтингда 926 дақиқа билан иккинчи поғонада бормоқда.
– Ўйлайманки, Жижи бу рекордни янгилайди. Унга бунинг учун Турин дербисида атиги 4 дақиқа дарвозаси дахслизлигини сақлаши кифоя. Мен бу ўйиннинг 4-дақиқада тўхташини хоҳлардим. Ўшанда мухлислар буни нишонлаган бўларди. Аммо бу дерби эканлигини ҳам унутмаслик зарур, – дейди Аллегри Football Italiaга.
Эслатиб ўтамиз, "Торино" - "Ювентус" баҳси 20 март куни бўлиб ўтади.