Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Анчелотти Мессини тўхтатиш йўлини топдими?!

Баҳо:
+ | -

«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона» ҳужумичиси Лионель Мессини қандай қилиб тўхтатиш мумкинлигини таҳлил қилиб чиқди.

«Мессига қарши персонал таъқибчи қўйиш жуда қийин. Уни таъқиб қиладиган футболчи Леони тўхтатиб қолиш учун жуда юқори савияда ҳаракат қилиши керак. Мессини тўхтатиб қолишнинг энг яхши йўли — бутун жамоа бўлиб ўйнаб, чизиқлар орасидаги масофани қисқартириш лозим. Майдон марказига кўп футболчиларни зич жойлаштириб, "Барселона" ўйинини бузиш ва Мессига ўйнаш имкониятини бермаслик керак. Натижада Лионелнинг имкониятлари камайиб, унинг тўп қабул қилишига халал бериш мумкин. Шунингдек, уни қанотга чеклаб қўйиш лозим. Агар у маркази томон ҳаракатлана бошласа, чап оёқда зарба йўллаш имкониятига эга бўлади.

Лекин буларни барчасини амалга оширган тақдирда ҳам бошқа муаммога дуч келиш мумкин: "Барселона" ихтиёрида бошқа услублар ҳам бор. Барча эътибор фақат Мессига қаратилса, бошқа ўйинчилар хавф туғдириши мумкин.

Хулоса шундай: агар Месси ўйинга жисмоний томонлама 100 фоиз тайёр бўлса, уни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ. Бу ерда мураббий ҳам, тактика ҳам, ҳимоявий стратегия ҳам иш бермайди. Мессидаги улкан иқтидор мухлисларга унинг ҳаракатларини олдиндан билиш имкониятини бермайди. Шу боис уни назорат қилишнинг имконияти йўқ», — дейди Анчелотти.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:09, 12.03.2016.
Ўқилди: 8878 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.