Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгернинг қайд этишича, мухлислар ҳамиша кўпроқ совринлар хоҳлашади.
«Мухлислар ҳамиша янада кўпроқ совринлар ютишингни исташади. Шу вақтгача ютилган совринлар уларга камдек кўринади.
Қачонки биз ҳеч қандай ютуққа эриша олмаганимизда, улар шундай ҳайқиришади: «Эй худойим, «Арсенал» ҳатто Англия Кубогини ҳам қўлга кирита олмайди!» дейишади. Қачонки уни ўзимизники қилганимизда, бу уларнинг парвойига ҳам келмайди ва бу соврин учун олқишлашмайди. Улар кўпроқ нарса хоҳлашади.
Агар тарихга назар солсак, «Арсенал» Англия Кубогини ҳаммадан кўп марта қўлга киритган — 12 марта. Шундан 6таси мен жамоага келганимдан кейин», — дейди Венгер.
Айни вақтда, 29 тур ўйинларидан кейин «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида пешқадам «Лестер»дан 8 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Англия Кубогининг чорак финалида эса жамоа «Уотфорд»га қарши ўйнайди. ЕЧЛ нимчорак финалидаги «Барселона»га қарши биринчи ўйин 0:2 ҳисобида бой берилган.
Бундан олдинроқ, жамоа хўжайини Стэн Кронке клубни совринлар қўлга киритиш учун эмас, пул ишлаш учун сотиб олгани ҳақида айтганди.