«Челси» жамоаси бош мураббийи Гуус Ҳиддинк Англия Кубогининг чорак финалида «Эвертон»дан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоа ҳужумчиси Диего Костанинг рақиб футболчиси Гарет Бэрри билан жанжаллашиши ва қизил карточка олиб, майдонни тарк этишига ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Бу ўринда Жек Николсон ва Адам Сэндлер иштирокидаги «Ғазабни бошқариш» фильми эсга келади. Балки Коста билан бирга ўтириб бу фильмни томоша қилармиз.
Мен нафақт футболда, ҳаётдаги барча вазиятга нисбатан адолатли бўлишга ҳаракат қиламан. Лекин мен ҳали Коста ва Бэрри иштирокидаги ўша вазиятни ўрганиб чиқмадим», — дейди Ҳиддинк.