Айни вақтда ишсиз бўлган португалиялик мураббий Жозе Моуриньо футболга қайтишни ёзгача қолдиришини айтди.
Моуриньо "Манчестер Юнайтед"га бориши тахмин қилинмоқда. У декабрда "Челси"дан ёмон натижалар туфайли бўшатилганди.
"Мен яхши вариантларга эга бўлиш учун етарлича омадли бўлдим, чунки мен "Челси"ни декабрда тарк этганман. Нафақат вариантлар, балки жуда яхши вариантларга эга бўлдим, бироқ ўз бурчагимда тинчгина кутиб ўтиришни афзал билдим. Кўп бўҳтонларни ўқиб ва эшитиб тинчгина кутишни.
Ҳақиқат шундаки, мен июлдан нормал ишлашни хоҳлаяпман. Ўшанда мавсумолди тайёргарчилиги бошланади ва мен ўшанда ишлашни бошлашни истаяпман", деб Моуриньо айтган сўзларни келтириб ўтди Goal.com нашри.