Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Сардор Рашидов: «Насаф»га қарши ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 16 март куни Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари доирасида Қатарда "Ал-Жаиш" жамоасига қарши майдонга чиқади. Қаршиликларнинг ушбу  ўйини биз ўзбек футболи ишқибозлари учун икки карра аҳамиятли ўйини ҳисобланади. Сабаби, ушбу ўйинда "Насаф" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилса, рақиб жамоаси таркибида терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов ҳаракат қилади.

Биз айнан ушбу ўйин арафасида Сардор Рашидов билан боғланиб ўйинда олдинги фикрларини билишга қизиқдик.

— Илк марта халқаро майдонда Ўзбекистон клубларига қарши майдонга чиқасиз. Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
— Айтганингиздек, илк марта юртдошларимга қарши халқаро майдонда илк марта ўйнайман. "Насаф"га қарши ўйинни интизорлик билан кутяпман. Албатта, қийин ўйин бўлиши кутилмоқда, лекин биз ушбу ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз.

— Олий лига ўйинларида "Насаф"га қарши бир нечта ўйинларда майдонга чиққансиз. Ушбу жамоанинг асосий кучи нимада деб ҳисоблайсиз?
— "Насаф" жудаям яхши шаклланган жамоа. Уларнинг кучи жамоавий ўйин кўрсатишади ва сўнгги дақиқагача кураш олиб боришади. Ирродали жамоа деб ҳисоблайман.

— "Ал-Жаиш" Қатар Юлдузлар Лигасида чемпионликни қўлдан бой берди. Энди клубнинг режалари қандай?
— Тўғри, чемпионлик қўлдан бой берилди. Лекин, биз Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокимизни энди бошладик. Шунингдек, Қатар кубогида ҳали курашдан чиққанимиз йўқ. Демак, иккала мусобақада ҳам ғолиб чиқиш имкониятига эгамиз ва олдимизга айнан шундай мақсад қўйилган. Ушбу икки мусобақада ғолиб чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз.

Бобур Икромов суҳбатлашди.

Манба: offside.uz
Киритилди: 16:15, 14.03.2016.
Ўқилди: 8241 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3285]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2955]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2674]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2446]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2149]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1909]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1753]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1694]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1633]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик