"Пахтакор" ва "Тракторсози" жамоалари ўйинидан аввал ҳар икки клуб вакиллари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Эртага муҳим ўйин бўлиб ўтади. Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Бу ўйинда биз ғалаба учун курашамиз. Футболчилар баҳсга тўлиқ тайёрлар. “Тракторсози”ни яхши ўргандик. Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Эрон футболида асосан курашга эътибор қаратилган. Улар узун паслар орқали ўйнашади. Ҳозир Ҳошимовнинг ўрнига ким тушишини айта олмайман. Ишонч билан айтаманки, ўнг қанотда ўйнайдиган футболчини аниқлаб олдик.
Ойбек ҚИЛИЧЕВ ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Эрон чемпионатида ўйнаганман. Клубларини жуда яхши биламан. Бу жамоага қарши ўйнаса бўлади. Олий лигани бошлаб олдик ва ўйин амалиётини ўстириб боряпмиз. Эронда биринчи ўриндаги жамоа охирги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, футболчиларнинг кайфиятига ҳам кўп нарса боғлиқ.
Амир ГАЛЕНОИ ("Тракторсози" бош мураббийи): - “Пахтакор" жуда кучли жамоа. Рақиб олий лигада мавсумни 2та ғалаба билан бошлади. Учрашув шиддатли кечиши аниқ. Эртага тезкорлик эвазига ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳар бир ўйинда гол уриш учун имконият бўлади. “Ал Жазира”га қарши сафардаги ўйинда босим яратиб. гол уришга эришдик. “Пахтакор”га қарши икки ўйинда очко олсак, гуруҳдан чиқиш вазифасига яқин келамиз.
Муҳаммадризо АКБАРИШОД ("Тракторсози" дарвозабони): - Осиё чемпионлар лигасини 2та ғалаба билан бошладик. Эртанги ўйиндаги ғалаба бизга кейинги босқичга чиқишда катта ёрдам бериши мумкин. Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Жамоанинг ҳужум чизиғидаги футболчилар жуда кучли эканини биламиз. Эртага ҳимоячилар билан бирга уларга гол уриш имкониятини бермаймиз деб умид қиламан.