Россиянинг Ростов вилояти ҳакамлик суди “Агрофест-Дон” МЧЖнинг “Футбольный клуб “Ростов” ОАЖни банкрот деб тан олиниши талаб қилинган даъво аризасини рўйхатдан ўтказди.
2014 йил охирида “Агрофест-Дон” ҳакамлик судига “Ростов” клубидан 59 млн рубль ундириш ҳақида 9 та ариза топширган. Кейинроқ томонлар муросага келишган, унга кўра “Ростов” кредитори билан 2015 йил 1 декабригача ҳисоб-китоб қилиши керак эди.
Айни вақтда “Ростов” Россия чемпионатида 1-ўринни эгаллаб турибди.