Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Обод» лига ёхуд меҳмонларга аталган 2-тур ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати 2-тури меҳмонларга аталди. Қаранг, 8та ўйиндан 5тасида меҳмонлар ғалабага эришдилар ва фақат 2тасидагина мезбонлар қўли баланд келди. Яна бир ўйинда эса дуранг кузатилди. Ким билади, «Обод» ва «Бухоро» ўртасида кечган ҳамда 0:0 ҳисобида якунланган учрашув (гарчи бирорта гол урилмаган бўлса-да) турнинг энг қизиқарли ўйини  бўлгандир... Боиси, «Жар» стадионидаги қарама-қаршиликда голдан бошқа ҳаммасини кўрдик - кураш, шиддат ва муросасизлик. Бунинг учун энг аввало, мусобақа дебютанти «Обод»га миннатдорчилик билдиришимиз керак. Қолган ўйин­ларда эса...

МЕҲМОНЛАР

Аслида 2-тур доирасидаги аксарият ўйинларда меҳмонларнинг қўли баланд келишини олдиндан тахмин қилиш мумкин эди. Боиси, «Локомотив», «Насаф» ва «Бунёдкор» каби етакчи клублар сафарда тўп суришди. Бу эса устунлик ўз-ўзидан меҳмонлар тарафига оғишини кўрсатиши турган гап. Боз устига, «Металлург» ва «Қизилқум» клублари ҳам сафарда 3 очкодан олиб, бу устунликни янада мустаҳкамлаб бердилар.

ШУНЧАКИ, 1:3лар...

Қизиқ томони, 2-турда оз эмас, кўп эмас, нақ 3та ўйинда бир хил ҳисоб қайд этилди - 1:3. «Локомотив» сафарда «Андижон»га қарши майдонга тушди ва айнан шундай кўринишда ғалабага эришди. Сал қолса, ўйин андижонликлар учун йирик ҳисобли мағлубият билан якунланарди, аммо Отабек Валижонов 90Қ1-дақиқада  битта жавоб тўпи киритиб, жамоасини хунук натижадан қутқариб қолди.

«Биру-уч» кўринишида якунига етган яна 2та ўйин эса айнан бир хил сценарий касб этди. «Машъал» ўз майдонида «Металлург»га қарши кечган ўйинда ҳисобни очди ва биринчи бўлимда анча яхши таассурот қолдирди, аммо бекободликлар танаффусдан сўнг кетма-кет 3та гол уриб, ғалабани илиб кетдилар.

«Олмалиқ» - «Насаф» учрашувида ҳам худди шундай воқелик кузатилди. Олмалиқликлар аввалига Фарҳод Тожиевнинг 26-дақиқадаги голи эвазига мақсадлари жиддий эканлигини кўрсатишди, қаршиликлар эса охирги 20 дақиқа ичида ким аслида кимлигини тўла исботлашди -1:3.

...ЯНА 0:1лар

Сафарда қозонилган яна 2та ғалаба 0:1 кўринишини ҳосил қилди. «Бун­ёдкор» Жиззахда «Сўғдиёна»ни Баҳодир Насимов  томонидан 24-дақиқада урилган ягона гол эвазига мағлубиятга учратган бўлса, Ғузорда кечган «Шўртан» - «Қизилқум» баҳси тақдирини  пенальтидан киритилган тўп ҳал қилди. Хуллас, стартда 11 метрли зарбадан 2 марта самарали фойдаланган Илҳом Юнусов бу сафар ҳам «нуқта»га ишонч билан яқинлашиб, «Қизил­қум»га яна ғалаба келтирди. Натижада Юнусов ҳисобидаги голлар 3тага етди ва у тўпурарлар баҳсида етакчилардан бири бўлиб олди. Ҳа, фақат пенальти самараси ўлароқ ҳам, бош голеадорликка даъво қилиш мумкин. Лекин бу даъво узоққа чўзилмаса керак-ов... Дарвоқе, «Қизилқум» Ғузордаги ғалаба туфайли турнир жадвалида пешқадамлардан бирига айланди. Кузатаверайликчи, Илҳом Юнусовнинг «юриши» кўпроқ давом этадими ёки «Қизилқум»ники?

МЕЗБОНЛАР ШАЪНИ

Ўтган тур ўз майдонида ғалаба қозониш фақат «Пахтакор» ва «Нефтчи» клубларига насиб этди. «Шерлар» «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида устун келган бўлсалар, «Нефтчи» Фарғонада «Навбаҳор»ни зўрға енгди - 1:0. Энди бевосита ўйинларга тўхталсак, «Қўқон-1912» футболчилари «Пахтакор»га қарши учрашувда ...қандай «ўйнамаслик» мумкинлигини кўрсатиб беришди, гўё. Бу «қарама-қаршилик»да «пахтакорчилар» исталган услубда ҳужум уюштирдилар ва етарлича гол урдилар. Зеро,  қўқонликлар ҳимояси шу куни «бедарвоза» бўлиб қолганди...

«Нефтчи» - «Навбаҳор» баҳси эса «Водий дербиси» мақомини тўлиқ оқлади. Майдонда шиддатли кураш борди ва Шерзод Ҳакимов томонидан бош билан урилган ягона гол 3 очко кимга насиб этишига ойдинлик киритди. Ўз ўрнида, «навбаҳорчилар»нинг ўйиннинг кўп қисмида устунлик қилишганини таъкидлаш жоиз.

ЯГОНА ДУРАНГ

«Обод» ва «Бухоро» ўртасида кечган учрашув эса тарихда қолиши аниқ. Ҳеч бўлмаганда, «Обод» клуби тарихидан жой олади. Ахир «ободчилар» бу учрашувда олий лигадаги илк очкони ишлашга муваффақ бўлдилар. Асосийси, деб­ю­тант шу куни номдор рақибидан асло қолишмади ва гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо бунинг имкони топилмади. Нима дердик, олий лигамизнинг узоқ кутилган янги вакили ўйинда ўз очколари ҳисобини очиб олди ва шу зайл тур қаҳрамони сифатида эътироф этилди.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «ОБОД»

Ҳа, олий лига 2-тури қаҳрамони сифатида «Обод» клубини тан олдик. Бунинг боиси бир нечта. Биринчидан, «Обод» мусобақа дебютанти ҳисобланади. Иккинчидан, унга қарши Ўзбекистон чемпионатининг молиявий жиҳатдан энг барқарор клубларидан бири - «Бухоро» майдонга тушди. Бухороликларнинг мавсумлар оралиғида ўз таркибларини анча кучайтирганларию, юқори ўринлар учун курашишни кўзлаётганлари маълум. Хуллас, «Обод»  ҳам тажриба, ҳам молиявий жиҳатдан ўзидан анча кучли саналган клубга қарши мазмунли ўйин намойиш қилиб, ундан очко ҳам тортиб олди.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- «Олмалиқ»қа нисбатан яхшироқ ўйнадик. Ғалабанинг сабаби шу... Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» бош мураббийи).

- «Насаф» бежиз Чемпионлар Лигасида иштирок этмаяпти. Игорь ШКВИРИН(«Олмалиқ» бош мураббийи).

- Қўқонликлар хафа бўлишмасин, кўп гол уриб қўйяпмиз. Бизни тўғри тушунишади, деган умиддаман.  Нўъмон ҲАСАНОВ («Пахтакор» бош мураббийи).

- Футболчимиз қулай имконият бўлишига қарамай, дарвозага зарба бермади? Хаёлимда шубҳа йўқ. Ўша вазиятда шунчаки, маҳорат роль ўйнади. Мен йигитларимга 100 фоиз ишонаман. Мурод ИСМОИЛОВ(«Қўқон-1912» бош мураббийи).

АБДУЛЛОҲ

«ПАХТАКОР» - «ҚЎҚОН-1912»-4:0 (1:0)

11 март. Тошкент. 1250 томошабин.

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент)-8,5; А.Калинин (Қарши)-8,6; Б.Баҳромов (Тошкент)-8,6; Ф.Норсафаров (Қарши)-9.

Голлар: И.Сергеев (19, 57), Ш.Каримов (62), С.Бердиев (85).

«Пахтакор»: Н.Рибкин, А.Исматуллаев, А.Аҳмедов, Ш.Каримов (А.Ораховац, 71), Ж.Машарипов (О.Қиличев, 63), Ж.Искандеров, И.Сергеев, Ж.Соҳибов, К.Тожиев, Д.Ҳошимов (С.Бердиев, 78), В.Козак.

«Қўқон-1912»:  А.Бакланов, М.Қурбонов (О.Мамажонов, 43), Ж.Кимсанов, Б.Акрамов, О.Зокиров, Д.Турсунов, Ф.Ҳасанбоев (А.Юсупов, 62), И.Ильин, А.Зиёвуддинов (Н.Қўзибоев, 69), А.Олимов, О.Нурбоев.

Огоҳлантиришлар:  О.Қиличев (80) - Ж.Кимсанов (69).

Энг яхши ўйинчилар:  И.Сергеев - А.Олимов.

Назоратчи:  Э.Мусаев (Самарқанд).

Комиссар:  Б.Маметов.

--------------------------------------------------------------------

«АНДИЖОН» - «ЛОКОМОТИВ»-1:3 (0:1)

11 март. Андижон. 16702 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий)-8,3; О.Жумаев (Навоий)-8,5; А.Усмонов (Тошкент)-8,6; А.Шукуруллаев (Тошкент)-9.

Голлар: О.Валижонов (90Қ1) - С.Мирзаев (25), Т.Абдухолиқов (80, 87).

«Андижон»: Х.Хўжаев, Д.Турсунов, А.Исроилов (Т.Ва­сильев, 61), И.Отахонов (А.Абдуллаев, 70), А.Шоғуломов (А.Бердиев, 55), О.Валижонов, Ж.Гусейнов, Р.Ҳасанов,

Ғ.Ўрунов, Н.Йованович, Б.Акбаров.

«Локомотив»: И.Нестеров, К.Махарадзе, М.Бикмаев (С.Жепаров, 57), Т.Абдухолиқов, Н.Яничич, С.Мирзаев (С.Абдуллаев, 86), С.Мустафоев, Т.Кападзе, И.Тўхтахўжаев, С.Шоаҳмедов (Қ.Рўзиев, 77), О.Зотеев.

Огоҳлантиришлар:  Д.Турсунов (67), О.Валижонов (71) - С.Мирзаев (73).

Энг яхши ўйинчилар:  Н.Йованович - Т.Абдухолиқов.

Назоратчи:  Б.Галеев (Урганч).

Комиссар:  Н.Лутфулин.

«ОЛМАЛИҚ» - «НАСАФ»-1:3 (1:0)

11 март. Олмалиқ. 3801 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент)-8,9; М.Саидқосимов (Тошкент)-8,0; Р.Шояхметов (Тошкент)-7,7; Р.Лутфулин (Тошкент)-9.

Голлар: Ф.Тожиев (26) - Б.Абдураҳимов (71), Д.Раҳматуллаев (83), С.Раҳматов (87).

«Олмалиқ»:  У.Хонимқулов, Е.Гоголь, Р.Бердимуродов, Я.Мартинюк, Ф.Тожиев (С.Акбаров, 68), З.Пиримов, Д.Исмоилов (Р.Аҳмедов, 78), Д.Жўраев, И.Иномов, Д.Станоевич, Р.Вагапов (А.Омонов, 61).

«Насаф»:  Э.Суюнов, М.Каримов, А.Ғаниев (Д.Раҳматуллаев, 46), Ш.Муҳаммадиев, И.Шомуродов, А.Геворкян, Б.Абдураҳимов, Д.Больевич (С.Раҳматов, 64), Э.Бойдуллаев, Ш.Аъзамов, Б.Абдухолиқов (А.Алланиёзов, 74).

Огоҳлантиришлар:  У.Хонимқулов (38) - А.Ғаниев (13), Э.Бойдуллаев (80).

Энг яхши ўйинчилар:  Ф.Тожиев - Б.Абдураҳимов.

 Назоратчи:  А.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар:  Б.Ҳайдаров.

----------------------------------------------------------------------

«МАШЪАЛ» - «МЕТАЛЛУРГ»-1:3 (1:0)

11 март. Муборак. 4210 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий)-8,4; Н.Рўзимов (Тошкент)-8,3; Р.Нўъмонов (Тошкент)-8,3; А.Эргашев (Тошкент)-8.

Голлар:  З.Тўраев (13) - Ж.Эсонқулов (52), С.Абдужабборов (73), З.Абдуллаев (84).

«Машъал»: Б.Носиров, И.Шайқулов, Ғ.Комилов, Ж.Ҳасанов, Ш.Шайманов, А.Шодмонов (Д.Абибуллаев, 72),

М.Ғофуров (Ҳ.Муртозаев, 74), Ш.Эркинов, Ғ.Ғуломов, А.Агалиев, З.Тўраев (З.Қўзибоев, 74).

«Металлург»: З.Сафоев, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Д.Одилов, А.Нўъмонов, Ж.Эсонқулов (Ж.Ҳакимов, 75), З.Абдуллаев (И.Қобилов, 90), М.Сулаймонов, М.Тошматов, Ж.Абдумўминов (Ф.Намозов, 60), С.Абдужабборов.

Огоҳлантиришлар:  Ҳ.Ҳошимов (64), И.Қобилов (90Қ3, М.).

Энг яхши ўйинчилар:  З.Тўраев - А.Нўъмонов.

Назоратчи:  О.Дачев (Тошкент).

Комиссар:  А.Иноятов.

«СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР»-0:1 (0:1)

11 март. Жиззах. 10684 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон)-7,9; А.Маражабов (Андижон)-8,2; З.Абдураҳмонов (Андижон)-8,3; Д.Жалимов (Нукус)-8.

Гол:  Б.Насимов (24).

«Сўғдиёна»: Т.Ғаниев, Э.Орипов, М.Холмуҳаммедов, С.Ҳамидов (Қ.Баҳодиров, 61), С.Рашидов, М.Музаффаров, Ф.Шотурсунов, С.Жўраев, Т.Ҳакимов, Ж.Жиямуродов (С.Рихсибоев, 80), С.Собирхўжаев (Б.Қосимов, 69).

«Бунёдкор»: М.Зуҳуров, А.Комилов, Ж.Иброҳимов (А.Алемпиевич, 46), С.Минори, Э.Шомуродов, Б.Насимов (З.Ўринбоев, 73), Д.Аҳмадалиев, Д.Ҳамдамов, Р.Ашурматов, О.Шукуров (Ш.Зуаги, 68), Ю.Булят.

Огоҳлантиришлар:   Ж.Жиямуродов (72) - Ж.Иброҳимов (7), Д.Ҳамдамов (85), Ш.Зуаги (86), Э.Шомуродов (89).

Энг яхши ўйинчилар: Т.Ҳакимов - Б.Насимов.

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар: Г.Ртвеладзе.

------------------------------------------------------------------------------

«ОБОД» - «БУХОРО»-0:0

12 март. Тошкент. 3532 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент)-8,4;  Р.Фозилов (Наманган)-8,4; М.Мажидов (Наманган)-8,2; А.Рубаков (Тошкент)-9.

 «Обод»: Д.Ҳамроев, Х.Ғиёсов, Ғ.Умиров, С.Тўрақулов (У.Матмусаев, 87), Ж.Искандаров, С.Баротов (А.Хўжаев, 75), Д.Ҳасанов, Ш.Жалилов, Ж.Қаҳрамонов (А.Хусинов, 58), А.Азизов, Ш.Норхонов.

«Бухоро»: М.Худоёров, С.Раҳмонов, А.Мерзляков, А.Филипосян, А.Ибрагимов, Ж.Ҳасанов (К.Мурзоев, 82), Ш.Саломов, С.Қутибоев, С.Неъматов (А.Саноев, 76), Р.Мелзитдинов, С.Шихов (Б.Пардаев, 67).

Огоҳлантиришлар: С.Баротов (75), С.Тўрақулов (84),

Х.Ғиёсов (90Қ4) - А.Филипосян (11), А.Мерзляков (51).

Энг яхши ўйинчилар:  Д.Ҳамроев - Ш.Саломов.

Назоратчи:  Ғ.Каримов (Тошкент).

Комиссар:  Ф.Магометов.

 --------------------------------------------------------------------------

«ШЎРТАН» - «ҚИЗИЛҚУМ»-0:1 (0:0)

12 март. Ғузор. 2545 томошабин.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент)-8,4; Б.Қодиров (Бухоро)-8,5,; А.Қўлдошев (Бухоро-8,6); И.Ибрагимов (Нукус)-9.

Гол: И.Юнусов (72-пен.).

«Шўртан»: Э.Тожибоев, Ҳ.Эргашев, Ж.Отақулов, Б.Қораев, О.Каримов, С.Мамадалиев, И.Таран (К.Тўраев, 78), У.Эшмуродов, З.Полвонов, С.Расулов (Ю.Бўриев, 68), Л.Убайдуллаев.

«Қизилқум»: А.Макосин, С.Холматов (Б.Ваҳобов, 59), А.Рустамов, Ф.Қамбаров, О.Нарзуллаев, С.Шодмонов (С.Усмонхўжаев, 90), В.Шевченко (Ғ.Жумаев, 74), Ш.Жўраев, А.Усмонов, И.Юнусов, А.Юсупов.

Огоҳлантиришлар:  Л.Убайдуллаев (14), Ҳ.Эргашев (71, Ш.).

Энг яхши ўйинчилар:  Б.Қораев - И.Юнусов.

Назоратчи:  И.Шарипов (Бухоро).

Комиссар:  А.Фролов.

 ----------------------------------------------------------------------------

«НЕФТЧИ» - «НАВБАҲОР»-1:0 (1:0)

12 март. Фарғона. 18278 томошабин.

Ҳакамлар:  Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; Д.Мухторов (Тошкент)-8.

Гол: Ш.Ҳакимов (20).

«Нефтчи»: А.Абдужалилов, Ш.Пўлатов, М.Саидов (М.Убайдуллаев, 82), У.Қодиров, Ш.Ҳакимов (М.Бобожонов, 70), И.Бойдедаев, Ж.Расулов, Д.Эрматов, А.Саматов, С.Эминов (А.Махсталиев, 65), Ж.Меҳмонов.

«Навбаҳор»: А.Ортиқов, А.Ғуломхўжаев, Х.Каримов, А.Баҳриддинов, Д.Жабборов, М.Мамазулунов, О.Жўрабоев (Т.Шамсиддинов, 74), А.Ражабов (А.Раҳматуллаев, 63), А.Алиев (Н.Мавлонов, 83), И.Голбан, О.Пишур.

Огоҳлантиришлар: Ш.Пўлатов (10), М.Бобожонов (81), А.Махсталиев (90Қ1) - О.Пишур (39), А.Ғуломхўжаев (68), А.Раҳматуллаев (84), Т. Шамсиддинов (85).

Энг яхши ўйинчилар:  М.Саидов - Д.Жабборов.

Назоратчи:   С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар:   Р.Черников.

Тур Статистикаси

Ўйин: 8

Гол: 19 (ўртача: 2.37...)

Томошабин: 61002 (ўртача: 7625...)

Мезбонлар ғалабаси: 2

Меҳмонлар ғалабаси: 5

Дуранг: 1

Йирик ҳисобли ғалаба: 1 («Пахтакор»-4:0)

Энг сермаҳсул ўйинлар: «Пахтакор»-«Қўқон-1912»; «Андижон»-«Локомотив»; «Олмалиқ»-«Насаф»; «Машъал»-«Металлург» (4тадан гол)

Огоҳлантириш: 29 (ўртача: 3,62...)

Четлатиш: -

Энг «қўпол» ўйин:  «Нефтчи»-«Навбаҳор» (7та «са­риқ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Нефтчи»-«Нав­баҳор» (18278)

Пенальти: 1 (самарали)

«Дубль»: 2 (И.Сергеев, «Пахтакор»; Т.Абдухолиқов, «Локомотив»)

«Хет-трик»: -

Автогол: -

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:21, 15.03.2016.
Ўқилди: 2492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.