Кириш Регистрация

Рэшфорднинг келажаги кутилмаганда ўзгарди

Баҳо:
+-5 | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг фаолияти борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Diario SPORT хабарига кўра, «Барселона» ижара муддати тугаганидан сўнг футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи эмас, гарчи ўйинчининг ўзи Каталония клубида қолишни истаётган бўлса ҳам.

Таъкидланишича, «қизил иблислар» Рэшфордга яна бир имконият беришга тайёр, чунки бош мураббий Майкл Кэррик футболчининг ўйинини юқори баҳолайди. Мутахассис аллақачон вингер билан жамоага қайтиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашиб улгурган.

«Бавария»нинг қизиқишига келсак, Маркуснинг Мюнхенга кўчиб ўтиши деярли имконсиз, чунки футболчининг молиявий талаблари жуда юқори. Манбага кўра, у фақат «Барселона» учунгина маош борасида катта ён беришга тайёр эди.

Ўтган мавсумда Рэшфорд барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 14 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган

Киритилди: 15:17, 14.06.2026.
Ўқилди: 6825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик