«Вест Хэм»нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью португалиялик футболчини сотиб олишга шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «қаймоқранглилар» раҳбарияти «Вест Хэм» талаб қилаётган 93 миллион еврони тўлашни хоҳламаяпти.
Маълумотларга кўра, ушбу трансфер қийин, аммо амалга ошириб бўлмас даражада эмас деб баҳоланмоқда. Кўп нарса Моуриньонинг Фернандешни сотиб олиш фикрида давом этиши ёки этмаслигига боғлиқ бўлади.
2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол қилди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













