Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Амир Ғалиноий: «Пахтакор»дан яхши ўйнадик, аммо ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан кейинги матубот анжуманида "Тракторсозий" иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

— Аввало айтишим керакки, ўйинни фаол бошладик. Иккинчи бўлимда биз ўйинни бошқардик. Бир футболчимизнинг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо сабабли режаларимиз ўзгариб кетди. Умуман олганда, яхши ўйнадик, афсуски натижа яхши бўлмади. Яхши ўйнаб туриб, мағлуб бўлдик. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, — дейди "Тракторсозий" бош мураббийи.

— Жамоа нега ҳужумда прессинг қилмади?
— "Пахтакор" дарвозасига яқинроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Бироқ охирги пасни ноаниқ оширдик. Шу боис ҳам гол ура олмадик.

— Жамоа 6 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Бундан ташқари "Тракторсозий" 8та ўйиндан буён гол уриб келаётганди. Шунга қарамай, биз яхшироқ ўйнадик дедингиз. Бугун жамоангиз ўз савиясидан паст ўйнадими?
— Шунчаки бизга омад етишмади ва гол ура олмадик. Бу шунчаки футбол. Ўйинда кўрганингиздек, вазиятлардан фойдаланолмаслик бизга панд берди. Бошқа сабаб йўқ. Бундан ташқари сўнгги турларда кучли жамоаларга қарши ўйинлар ўтказганимиз сабабли футболчилар чарчаган эди. Шу ҳолат ҳам бизга халақит қилди.

— "Тракторсозий"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Гуруҳда ҳозирча биринчи ўриндамиз. Бундан ташқари ўз майдонимизда яна иккита баҳс ўтказамиз. Менимча, гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз яхши.

— Гуруҳдаги қайси ўйин оғир бўлди?
— Барча ўйинлар қийин ўтди. Масалан, "Ал-Жазира"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинимизда биз бунчалик кўп ҳужум қилмагандик.

Манба: offside.uz
Киритилди: 22:22, 15.03.2016.
Ўқилди: 3611 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6496]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5102]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4163]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3238]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3153]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2987]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2909]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2522]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2160]

Месси етакчилигидаги Аргентина — тўртинчи, Испания — иккинчи: Суперкомпьютер ЖЧ бош фаворитини маълум қилди [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик