Кириш Регистрация

Луис Энрике: «20 йил мураббий бўлиб ишлаш иложсиз иш. Менга қолса 6 ойдан ортиқ муддатга битим тузмайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Арсенал»га қарши ўтказиладиган жавоб ўйини олдидан рақиблар бош мураббийи Арсен Венгер ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

«20 йил давомида бир жамоанинг бош мураббийи лавозимини эгаллаб туриш бу ақл бовар қилмас натижадир. Мен буни уддалай олмаган бўлардим. Бизнинг замонамизда бу деярли иложи йўқ иш. Венгер эса ўз натижаси билан ўзининг нақадар яхши мутахассислигини кўрсатган. Бунга шубҳа йўқ. У ўтган йилларда ўз савиясини намойиш этган ҳолда бир жамоа учун иштиёқ билан ишлаган. Бунақаси мен учун эмас.

Бир жамоада узоқ вақт ишлаш масаласига бошқачароқ қарайман. Менга қолса 6 ойдан узоққа мўлжалланган шартнома имзоламасдим. Албатта «Барселона» билан келишувим узоқ муддатли. Лекин мураббийлар учун шу маъқул. Жамоаларга ҳам бу арзонроққа тушади.

Агар мен жамоага мураббий сифатида ёрдамим тегмаётганини билсам, жамоада қолишимдан маъно бўлмайди. Бу соҳада фақат олдинга ҳаракатланиш керак», – дейди Энрике.

Манба: kun.uz
Киритилди: 00:10, 16.03.2016.
Ўқилди: 2865 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.