Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Филип Коку: Ҳужумда кўнгилдагидек ўйнай олмаганимиз учун «Атлетико»га мағлуб бўлдик

Баҳо:
+ | -

Голландиянинг «ПСВ» жамоаси бош мураббийи Филип Коку шогирдлари «Атлетико»га қарши тенгма-тенг ўйнай олганидан фахрланишини айтиб ўтди. Кокунинг сўзларидан УЕФА расмий сайти иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 март, сешанба куни «ПСВ» Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари доирасида Мадридда «Атлетико» меҳмони бўлди. Ўйин асосий ва қўшимча вақтида 0:0 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса «Атлетико» аниқроқ ҳаракат қилиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Турли ҳиссиётлар оғушидаман. ‘Атлетико’ билан тенгма-тенг ўйнай олганимиздан фахрланамиз. Тактик томондан олиб қараганда, ўйинимиз яхши чиқди. Бошқа томондан эса пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш доимо аламли», — деди Филип Коку.

«Люк де Йонг ҳар икки оёғида оғриқ сезгани учун, уни алмаштирдим. Шунингдек, Андрес Гуардадода ҳам муаммолар бўлди. Боиси, иккинчи бўлимда ‘Атлетико’ ўз схемасини ўзгартириб, ишимизни қийинлаштирди. Янник Карраско кўпроқ қанотларда ҳаракатлана бошлаганди. Шу боисдан бешта ҳимоячи билан ўйнаганимизга қарамай, чап қанотимизда бир қатор муаммоларга дуч келдик», — деди «ПСВ» бош мураббийи.

«Агар битта гол уриб олганимизда, ‘Атлетико’ иккита уришига тўғри келарди. Бу борада омад бизга ҳалал бермаган бўларди, бироқ ҳужумда кўнгилдагидек ўйнай олмаганимиз учун гол уролмадик», — деб фикрини якунлади «ПСВ» устози.

Аввалроқ «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «ПСВ»га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашаркан, учрашув арафасида пенальтилар борасида алоҳида тайёргарлик бўлмаганини айтиб ўтганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:24, 16.03.2016.
Ўқилди: 2005 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик