Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Эрондан фотомақола: “Локомотив”нинг ғалабасига бағишланади

Баҳо:
+ | -

Ҳозир Тошкентда зўр бериб ёмғир ёғмоқда. Кеча Эроннинг Исфаҳон шаҳрида бундан беш бадтар бўлди. Сафарда “Сепахон” меҳмони бўлган “Локомотив” мана шундай қийин об-ҳаво шароитида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида дастлабки уч очкони қўлга киритди.

Шу ўринда фотосуратлар орқали “Локомотив”нинг Эронда ўтказган кунларига ва қандай қилиб ғалабага эришганига тўхталишни лозим топдик. Зеро, бу ҳам мухлисларга хуш ёқади деган умиддамиз.

“Локомотив” футбол клуби делегациясини ўз бағрига олган самолёт 13 март куни кундузи соат 10:00да Тошкентдан Исҳафон томон парвоз қилди. Қарийб уч соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб бордик ва бизни аэропортда “Сепахон” футбол клуби вакиллари кутиб олишди. У ер бизнинг вақт билан бир ярим соат орқада экан.

IMG_5606

“Темирйўлчилар” шаҳар марказига яқинроқ жойдаги Kowsar Hotel меҳмонхонасига жойлашишди. Меҳмонхонадаги шароитлар яхши бўлди. Мураббийлар биринчи куннинг ўзидаёқ машғулот режасини ишлаб чиқишди ва кечки пайт автобусда бутун жамоа бўлиб “Сепахон”нинг қўшимча майдонига йўл олдик.

IMG_5666

Биринчи кунги машғулотда оёғида оғриқ ҳис қилгани боис жамоамиз сардори Тимур Кападзе иштирок эта олмади. Шунда ҳамма хавотирга туша бошлади. “Ал Иттиҳод” билан ўйинни айнан жароҳат деб Сервер Жепаров ўтказиб юборганди. Наҳотки, бу сафар Кападзе ёрдам бера олмаса деган хаёлга бордик. Эртаси куни ўйин бўладиган стадионда машғулот бошланганида хайрият Кападзе сафда эди, у бошидан охиригача машғулотда иштирок этди.

IMG_6037

Тимур Кападзенинг умумжамоага қайтгани қанчалик хурсанд қилган бўлса, Неманья Яничичнинг елкасидан оғриқ ҳис қилиб ўйинни ўтказиб юбориши шунчалик хафа қилди. Ўйиндан бир кун олдинги машғулотда Яничич алоҳида ўзи шуғулланди. Елкасидаги оғриқ тўхтамади. Кечга бориб эса унинг майдонга туша олмаслиги ойдинлашди.

Натижада “Сепахон”га қарши баҳсда ҳимоя марказидан Шерзод Файзиев билан Ислом Тўхтахўжаев ўрин эгаллади. Қанотларни мос равишда Олег Зотеев билан Салим Мустафоев ёпишди. Бир кун олдинги макшғулотда об-ҳаво анча яхши эди. Ҳатто ўйинолди матбуот анжуманида Андрей Микляев айни футбол ўйнайдиган ҳаво дея айтиб ўтганди.

IMG_7096

Лекин ўйин куни шундай бўлишини ким билибди дейсиз. Эрталабдан шаррос ёмғир қуя бошлади. Стадионга кириб борганимизда ёмғир янада зўрайди. Оддий ёмғир эмас, балки кучли шамол аралаш ёмғир. Энди бундан бадтари бўлмаса керак. Расм олай десам, ҳамма ёқ
шалаббо бўлган. Майдонда беш дақиқа турсангиз бўлди, бутунлай ивиб кеасиз. Бунинг устига шамол туфайли ёмғир нуқул одамнинг юзига уради.

IMG_7099

Маҳаллий вақт билан соат 16:00да учрашувга старт берилди. Футболчилар ҳали жамоавий расмга тушишга улгурмасданоқ ҳўл бўлиб кетишди. Қолаверса, нафас олиш қийинлашиб қолди. Ёмғир ёққани учун бўлса керак, стадионга жуда кам мухлис келди: бир ярим мингдан сал кўпроқ. Биринчи бўлимнинг ўзида Махарадзе ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва мураббийлардан алмаштиришни сўради. Натижада иккинчи бўлимда унинг ўрнига Жепаров ҳаракат қилди.

IMG_7101

Ўйиннинг 15-дақиқасида ҳисоб очилди. Бу вазиятда Санжар Шоаҳмедов икки футболчи орасидан тўпни жуда ажойиб тарзда Марат Бикмаевга тўпни етказиб берди. Бикмаев эса ўзининг “сеҳрли” чап оёғида бурама зарба йўллаб гол урди. 87-дақиқада Сардор Мирзаев жамоасининг иккинчи тўпини киритиб, ҳисобни 2:0га етказди. Рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? “Сепахон” кўп ҳам кучли кўринмади. Улар билан бемалол ўйнаса бўлади. Ўйинидаги мазмун асосан бразилиялик ҳужумчи Шимбага тўп узатишга қаратилган.

IMG_7105

Кечаги баҳсда ҳамюртимиз Фозил Мусаев ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилди. Бир вазиятда унинг зарбасидан сўнг гол бўлиши ҳам мумкин эди, лекин Игнатий Нестеров тўпни вақтида қайтариб голнинг олдини олиб қолди. Бир сўз билан айтганда, кеча “Локомотив” жуда қийин ғалабани қўлга киритди. Чунки “темирйўлчилар” рақибдан ҳам кўра, об-ҳаво билан кўпроқ кураш олиб боришди. Шунга қарамай, сафарда ижобий натижа қўлга киритилганидан хурсандмиз.

IMG_7115

Умуман олганда, биз кеча майдонга тушган ёки тушмаган – барча футболчи ва мураббийларни ғалаба билан табриклаб қоламиз. “Локомотив”нинг ғалабалари давомий бўлишини сўраб қоламиз. “Локо” сафида ОЧЛда ўзининг учинчи голини урган Сардор Мирзаевга алоҳида раҳмат! У кеча гол уришдан ташқари ўтган йил “Ал Ҳилол”га, бу йил эса “Ал Иттиҳод”га тўп киритганди. “Сепахон”га қарши беллашувнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилган Марат Бикмаевни ҳам табриклаб қоламиз.

IMG_7135

“Локомотив” ОЧЛнинг дастлабки уч ўйинида беш очкони қўлга киритди, олдинда бизни яна учта баҳс кутиб турибди. Насиб қилса, бу ўйинларни ҳам ижобий якунлаб гуруҳдан албатта чиқамиз.

Хайрулла Холиқов. (Суратлар муаллифиники)

IMG_7107IMG_7115IMG_7121IMG_7132IMG_7135IMG_7168IMG_7182IMG_7221

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:27, 16.03.2016.
Ўқилди: 4571 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.