Англиянинг "Лестер" клуби жамоа бош мурабббийи Клаудио Раньерига янги шартнома таклиф қилди, дея хабар беради The Times.
"Тулкилар" раҳбарияти италиялик мутахассиснинг бошқа жамоага кетиб қолишидан хавфсираб, шартнома шартларини яхшилаган ҳолда келишувни узайтиришни мақсад қилган.
Раньерининг "Лестер" билан амалдаги келишуви 2018 йилгача мўлжалланган. Манбада ёзилишича, мутахассис янги шартномага рози. Бироқ бунинг учун у клуб раҳбариятидан таркибни ёзда яна кучайтириш ҳамда етакчиларни олиб қолишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Лестер" Англия чемпионати 30-туридан сўнг 63 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринда эса "Тоттенхэм" 58 очко билан бораётган бўлса, "Арсенал" (52 очко) кучли учликка якун ясаган.