Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Шакер Зуаги: Ҳали гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Эроннинг “Зоб Аҳан” клубига қарши баҳс олиб борди.

“Қалдирғочлар” ҳар қанча уринишмасин, мазкур матчда тўп киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади ва якунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. “Бунёдкор”ни шу куни майдонга сардор сифатида бошлаб тушган тажрибали футболчи Шакер Зуаги “Зоб Аҳан”га қарши ўтган матч борасида фикрларини билдириб ўтди.

Афсуски, ҳар қанча ҳаракат қилмайлик “Зоб Аҳан”ни мағлуб эта олмадик. Жамоамиз ўйин давомида бир нечта жуда қулай имкониятлар ярата олди. Аммо уларни голга айлантириш бобида омадимиз чопмади. Рақиб эса аксинча мудофаада жуда тартибли ўйин намойиш эта олди.

Chaker Zouaghi.jpg 

Мен энди-энди жароҳатдан қутуляпман. Шу боисдан ҳам жисмоний ҳолатимни оптимал деб бўлмайди. Шундай бўлса ҳам майдонда боримни беришга интилдим. Зеро бундай юқори савиядаги учрашувларда футболчи бор кучи билан ўйнаши лозим бўлади.

Shaker Zuagi.JPG 

Бу сафар ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор. Агар келаси учрашувларни “Ал Наср” билан бўлган ўйиндаги каби ўтказа олсак, плей-оффга чиқа оламиз. Ўйлашимча, гуруҳдан чиқиш иложсиз нарса эмас. Сабаби бизнинг гуруҳда куч борасида тенг жамоалар йиғилган. Энди биздан Эронда ғалаба фақат ва фақат ғалаба қозниш талаб этилади, - дейди тажрибали футболчи SPORTS.uz мухбирига.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:09, 17.03.2016.
Ўқилди: 3554 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик