Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Қувасойдаги ўйин 15.30да бошланади

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз аъзолари 19 март куни мамлакат кубогидаги иштирокларини бошлашларидан хабарингиз бор. 1/16 финалда футболчиларимиз Қувасойда биринчи лига вакили “Цементчи” жамоаси меҳмони бўлишади. Мезбон жамоа вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотга кўра Қувасойдаги учрашув 15.30да бошланади. Ўзбекистон кубогининг ушбу босқичида ғолиб битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шу сабабли, жавоб баҳси ўтказилмайди. Ғалабани қўлга киритган жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади.
Айни пайтда футболчиларимиз бугунги машғулотни якунлашга улгуришди. Маълум вақт давомида Тошкентда тиббий кўрик билан ўтиш билан машғул бўлган жанубий кореялик Хюнйеон Чой бугунги машғулотда қатнашди. Мухлисларимиз томонидан қизиқиш билдирилган украиналик Владислав Павленко ҳам машғулотларда қатнашмоқда. Бош мураббий Рашид Ғофуров “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки футболчидан ҳам умидвор эканлигини айтиб ўтганди. Демак, тез кунларда ҳар икки футболчини ҳам “Навбаҳор” либосида майдонда кўриш имконига эга бўламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:28, 17.03.2016.
Ўқилди: 2517 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.