Италиянинг «Ювентус» футбол клуби, бош мураббий Массимилиано Аллегри билан амалдаги шартнома муддатини узайтиради.
La Gazzetta dello Sport нашри берган маълумотга кўра, 48 ёшли мутахассис билан кейинги ҳафта бошида имзоланиши кутилаётган шартнома 2018 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Унда шартномани яна бир йилга узайтириш бўйича банд ҳам киритилади.
Шартномага кўра, Аллегрининг «Ювентус»даги йиллик маоши 3,5 дан 5 миллион еврогача оширилади.
Манбада «Ювентус» шунингдек 38 ёшли дарвозабон Жанлуиджи Буффон билан ҳам шартномани икки йилга узайтириши мумкинлиги ёзилган.