Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Хоакин Ардаис янги Кавани

Баҳо:
+ | -

ЖАҲОН ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ ЙИГИТЛАРДАН БИРИ. Монтевидео шаҳрида жойлашган «Хосе Насасси» стадиони қандайдир жиҳати билан алоҳида ажралиб турмайди - Уругвайда бундай ареналар кўп. Боз устига, «Насасси»нинг умумий ҳолати ҳам унча яхши эмас. Дейлик, майдон ва трибуналарни махсус тўсиқ ажратиб туради, стадион деворлари тиканли сим билан «жиҳозланган». Шарҳловчилар эса асосий трибуна ортидаги кичиккина хонада ўтиришади. Улар ўйин пайти деразалардан микрофонни чиқариб, трибуналар шовқинини ёзиб олишга уринишади. Эътиборлиси, айни пайт жаҳон футболи грандларининг нигоҳи шу камтарин стадионга қаратилган. Нега?  Гап шундаки, беқиёс иқтидор сифатида таърифланаётган Хоакин Ардаис яқинда худди шу аренада дебют қилди. Ушбу йигитча ҳозир 17 ёшда, лекин  аллақачон  «Барселона», «Реал», «Манчестер Сити» ва «Порту» каби клублар эътиборини ўзига қаратиб улгурди. Хуллас, 17 ёшли Хоакин Монтевидео шимолида фаолият юритадиган «Данубио» жамоаси асосий таркибида майдонга туша бошлади. Бу клуб футбол оламига  Хосе Хименес («Атлетико») ва Эдинсон Кавани («ПСЖ»)ни тарбиялаб бергани билан мақтанишга ҳақли. Айтиш жоиз, Ардаиснинг илк қадамлари чакки чиқмади - у иккинчи ўйинидаёқ гол урди.

Ардаис  нимаси билан эътиборга тушди? Британиялик ва испаниялик журналистлар Хоакин Ардаисни «Янги Луис Суарес», дея таърифлай бошладилар, бироқ бу қиёслашни фақат битта ҳолатга кўра, маъқуллаш мумкин - ҳар икки футболчи Уругвайнинг шимоли-ғарбий ҳудудидаги Салто шаҳрида туғилган. Ўйин услуби бўйича эса улар мутлақо бош-қа-бошқа. Қолаверса, Суарес Монтевидеога оилавий шароити туфайли кўчиб ўтган бўлса, Ардаис  фақат футболга боғлиқ сабаблар билан пойтахтдан қўним топди. Аниқроқ айтсак, 13 ёшли Ардаис ақл бовар қилмас даражада ўйнай бошлагач, дарҳол кенг омма эътиборига тушди. Унга ҳаттоки, хориж клублари ҳам қизиқиш билдиришди. Ёш истеъдод учун курашда «Данубио» илдамроқ ҳаракат қилди. Чунончи, бу жамоа машҳур академияси ва болаларга талаб даражасида шароитлар яратиб бериши билан ажралиб туради. Ардаис пойтахт клубида шуғуллана бошлаганидан бир йил ўтар-ўтмас, Португалиянинг «Порту»си ёш йигитча билан бевосита алоқага чиқди ҳамда унга ўз академиясида 20 кун малака оширишни таклиф этди. Хоакин бу муддат ичида шундай ёрқин таассурот уйғотдики, клуб ўз скаутларига унинг Уругвай ёшлар терма жамоасидаги ўйинларини диққат билан кузатишни тайинлади. Европанинг номдор клублари ўша вақтдаёқ Ардаисни кўз остиларига олишганди. Айтганча, унинг агенти ҳам «кўҳна қитъа»дан (англиялик Ник Мэйт). Шунга қарамай, Хоакин хорижга чиқиш таклифларини қабул қилишга шошилмади.

Ардаис ўтган мавсум «Данубио» ёшлар жамоасида ўйнади ва ўзига бўлган эътиборни янада оширди. Ҳарқалай, жамоада  яққол етакчиликни қўлга олиб, уни чемпионлик сари дадил олға бошлади. Хусусан, финал ўйинида ҳам гол урди. Ҳал қилувчи баҳснинг шароит тақозосига кўра, «Хосе Насасси» стадионида бўлиб ўтганини қўшимча қилиш жоиз. Тўғри, мавсум давомида унинг иштирокида ёқимсиз воқеалар ҳам кузатилди. Биринчидан, Хоакиннинг 17 ёшлилар жамоасида ўйнаши катта баҳс-мунозаралар келтириб чиқарди. Иккинчидан, октябрь ойида «Ливерпул»га қарши кечган баҳс оммавий муштлашувга уланиб кетди. Ўшанда майдондаги ўта қўполлик оқибатида ҳар икки жамоа футболчилари орани муштлар ёрдамида очиқ қилмоқчи бўлгандилар. Можаро майдон ташқарисида ҳам давом этди. Мобиль телефонларига ёзиб олинган сифатсиз видеолавҳаларга қараб айтсак, Ардаис  муштлашувнинг қоқ марказида бўлган -  футболкасини ечиб ташлаган ва тинмай зарба беришга уринаётган футболчини «Данубио» мураббийлари зўрға четга олиб чиқишган. Муштлашувнинг барча тафсилотлари маълум эмас, лекин  Ардаиснинг жаримага тортилгани аниқ. Яъни у жамоа томонидан қаттиққўллик билан жазоланган 4 нафар футболчидан бири бўлди.

 

Кучли томонлари. Ардаис - замонавий «тўққиз». У жисмонан анча бақувват ва ўйин бобида серқирра. «Жамоага келган пайтим майдонда «10-рақам» ролини бажарардим, лекин жисмоний ҳолатим «тўққиз» мақомига кўпроқ мос тушади»,-деди Ардаиснинг ўзи El Diario нашрига берган интервьюсида. Унинг бу гапида дарҳақиқит, жон бор - гавдаси  ёшига нисбатан анча ваҳимали. Охирги вақтларда бўйдор йигитчанинг мушаклари ҳам шундоқ бўртиб чиқди. Қисқаси, ташқи қиёфасига қараб, беихтиёр «Бу шаклланган футболчи», дейишингиз ҳеч гап эмас.   Хоакин яна  дарвозага тескари турган ҳолатда яхши ҳаракатланиш ҳадисини олган. Бунда тўпни бинойидек назорат қилиш хусусиятини ишга солади. Улкан гавдасига қарамай, ҳимоячиларни усталик билан алдаб ўтишини ҳам алоҳида айтиш жоиз. Матбуот Ардаисни асосан Суаресга қиёслаётган бўлсада, у жисмоний қуввати, техникаси ва тажовузкорлиги  билан кўпроқ  «Челси»даги Диего Костани эслатиб юборади.

Заиф томонлари. Ардаис ўйинлар чоғи асосан чап оёғига таянади. Унда биртепар услуби ва аниқ зарба йўллаш хусусияти юқори даражада шаклланган. Бироқ аксарият вазиятларда чап оёқда ўйнашни маъқул кўриши туфайли тажрибали ҳимоячилар кейинги ҳаракатини пайқаб олишлари мумкин. Яна бир муаммоси - ортиқча фаоллик, тўғрироғи, тажовузкорликда чегара билмаслиги. Ардаиснинг ўйин услуби  рақибларнинг унга нисбатан қатъий «подкат» қўллашларини тақозо этади ва ёш футболчида бунга чидашдан ўзга чораси йўқ. Агарда қизиққонлик бобида ўзгармаса, жиддий клубда ўзини кўрсатиши қийин. Ҳарқалай, «Ливерпуль» билан ўйинда юзага келган нохушлик яна такрорланмаслигига кафолат йўқ.

 

Давоми қандай? Футболчининг барча ҳуқуқлари  «Данубио»га тегишли ва клуб уни сотишга шошилишидан маъно йўқ. Хоакин трансферини қўлга киритишда «Порту» кичик устунликка эга, зеро, унга биринчи бўлиб таклиф билан мурожаат қилган. Умуман, Ардаиснинг ке-йинги тақдирига британиялик шахсий агенти ҳам маълум даражада таъсир ўтказиши турган гап. «Ҳа, яширмайман, Ардаис хусусида етарлича таклифлар тушяпти. Тўғрироғи, бизга мудом қўнғироқ қилиб, турли масалаларга қизиқишяпти. Бироқ ҳозирча иш расмий музокараларга етиб бормади»,- дейди бу хусусда клуб раҳбари Писони. Ардаис ҳали 18 ёшга тўлмаган, демак, ҳозирча тўлақонли шартнома асосида хорижга чиқолмайди, лекин ижара келишувидан фойдаланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Янги Кавани» (яна бир ўхшатма)ни яқин келажакда Европанинг етакчи лигаларида кўришимиз эҳтимоли анча баланд.

Сўз

- Хоакин мутлақо бошқача футболчи. Ҳар ҳолда, Луис Суаресга ўхшамайди. Албатта, Ардаис ҳам ажойиб ижрочи, лекин унинг асосий кучи чап оёғида. Йигитча энди 17 ёшга тўлди ва соф «тўққиз» ролини муносиб бажармоқда. Эдуардо Писони («Данубио» директори).

Айтганча

Ардаис ўз акаси  Матиас де лос Сантос билан ҳар куни бирга ўйнайди - ҳар иккиси «Данубио» асосий таркибидан жой олишга улгурди.

Манба: footballhd.ru,

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:29, 19.03.2016.
Ўқилди: 3472 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.