«Ливерпуль» жамоасининг бош мураббийи Юрген Клопп Европа Лигасининг чорак финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтган учрашувдан кейин (1:1) турнирнинг кейинги босқичига ўтилгани муносабати билан ўз фикрларини билдириб ўтди. У журналистларга жамоанинг АПЛ турнир жадвалидаги мақоми ҳамда 31 турда «Саутҳемптон»га қарши кечадиган учрашув олдидан фикрларини айтган.
«Қачонки, сен чорак финалда экансан, финалга чиқиш ҳам яқин бўлиб қолади. Аслида олдиндаги йўл узоқ. Биз ҳар бир учрашувга жиддий муносабат билан ёндашамиз ва чин юракдан нима иш қилиш керак бўлсан шуни қиламиз.
Агар турнирда ғолиб чиқишни истасанг, энг кучлиларни енгишинг талаб этилади, буни қандай қилишинг аҳамиятсиз. Кечаги ўйин ажойиб ўтди. Йигитлар катта ишни уддалашди ва ўзларини кўрсатишди.
Ўз кучингга ишонч борасидаги муаммо ҳақида айтадиган бўлсам, кичик гулни эслайман. Агар бундай митти гулга тегинсанг, у бир лаҳзада йўқ бўлади.
Чорак финалга чиқиш биздаги ўзимизга бўлган ишончни оширади. Лекин кейинги кунларда нима бўлишини олдиндан айта олмайман. Бу ерда гап фақат ўзингга ишониш ҳақида эмас, биз ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак.
«Саутҳемптон» – жуда яхши жамоа, шундай экан биз уларни енгиш учун 100 фоизга тайёр бўлишимиз керак бўлади», – дейди Клопп.