Аввал хабар килганимиздек кеча муборакда футбол бўйича “Баркамол авлод” кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа “Машъал” футбол кулубиниг ёшлар жамоаси майдонида ташкил этилди.
Коллеж талаба ёшлари ўртасида бўлиб ўтган турнирда жами 18 та коллеж жамоалари иштирок этишди. Турнир кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Ўз рақибларини бирин кетин доғда қолдирган Муборак саноат касб-ҳунар коллежи ва Муборак aхборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоалари мусобоқанинг финалига қадар етиб келдилар.
Ҳар иккала жамоа таркибида хам “Машъал” академиясида таҳсил олаётган коллеж талабалари фаол ҳаракат қилишди. Ўйин бошидан ҳисобда олдинга чиқиб олган Саноат касб-ҳунар коллежи жамоаси бўлим якунига қадар (1:0) хисобни ушлаб қолишди.
Танафусдан сўнг бутун жомоа бўлиб ҳужумга ўтган, Ахборот технологиялари коллежи жамоаси рақиблари дарвозасини икки марта аниқ нишонга олишга эришишди. Ушбy ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди ва Муборак ахборот технологиялари коллежи жомоаси бу йилги ташкил этилган “Баркамол авлод” кубоги мусобоқаси ғолиби бўлишди.
Мусобоқанинг юқори савияда ўтишида “Машъал” ПФК мутасадди раҳбарлари ва клуб вице президенти Илхом Қурбоновлар бош-қош бўлишди. Улар финал ўйинини ҳам бевосита стадионда катта қизиқиш билан кузатиб боришди.
Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек мусобоқа давомида рақиблар дарвозасини туққиз маротаба нишонга олишга эришган Муборак саноат касб-ҳунар коллежи талабаси – Aбубакир Муртазаев мусобоқа тўпурари сифатида махсус совринга эга бўлди.
Қуйида мусобақа жараёнидан олинган суратларни томоша қилинг.
Дилшод Сафаров тайёрлаган.