Лондоннинг «Арсенал» клуби сафида тўп сурувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи Букайо Сака фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goals Zone журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, инглиз вингерини ўз сафига қўшиб олишга қаторасига икки мавсумдан бери УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқаётган Франциянинг «ПСЖ» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Париж гранди раҳбарияти Саканинг трансфери учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Лига 1 чемпиони футболчи учун тахминан 150 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Якунланган мавсумда Букайо «канонирлар» либосида 49 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ўз ҳисобига 11 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













