Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг ортидан Холандни ҳам йўқотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоасининг юлдузли марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Madrid Universal нашри хабар бермоқда.

Скандинавиялик тўпурар бош мураббий Хосеп Гвардиола лавозимини тарк этганидан кейин клубдаги ўз келажагига тўлиқ ишонмаяпти. Холанд аввалига жамоанинг Энцо Мареска бошқарувидаги янги лойиҳаси қандай кўриниш олишини кузатади, шундан сўнггина якуний қарорга келади.

Эрлингнинг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариантлар қаторида Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари тилга олинмоқда. 25 ёшли тўпурар 2022 йилнинг ёзидан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2034 йил июнь ойи якунига қадар мўлжалланган бўлиб, бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:57, 14.06.2026.
Ўқилди: 9435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик