Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Самолёт, хамон ва янa

Баҳо:
+ | -

Футболчиларнинг ўйинчилик формаларидаги ажабтовур тавсирлар. Футбол дизайн соҳаси билан ҳам шерик. Ахир замонавий экипировкаларни дизайнсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин баъзи жамоалар бу масалада ижодни сал ошириб юборишади. Марҳамат, жорий мавсумнинг энг ғалати дизайнга эга футболкаларига назар ташлаб, бунга ўзингиз  баҳо беришингиз мумкин.

«Бетис»

«Бетис» 6 март куни ўз майдонида «Гранада»га қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа раҳбарияти 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан алоҳида  қарор қабул қилди. Унга кўра, уй ўйинлари учун мўлжалланган футболкалардаги анъанавий оқ чизиқ ўрнини пуштиранг эгаллади. Бундан ташқари, шу куни «Бетис» президенти вазифасини директорлар кенгаши аъзоси Мария Виктория Лопес бажарди. Буларнинг барчаси La Semana de la Mujer Betica (моҳиятан - «Бетис» мухлисалари ҳафтаси») акцияси доирасида амалга оширилди. Клуб олдинги йилларда ўз мухлисаларини пуштиранг шарфлар билан сийлаб, улар учун имтиёзли чипталарни сотувга чиқарарди. Хуллас, «Бетис»га кўнгил қўйишган нозик жинс вакиллари стадионнинг  энг қулай жойи учун ҳам атиги 10 еврога чипта харид қилиш имкониятига эга бўлишарди.

«Ньюкасл Жетс»

Австралиянинг «Ньюкасл Жетс»  клуби 2015 йилнинг ноябрь ойида битта ўйинни ноодатий либосда ўтказди. Футболкаларда ...ҳарбий самолёт тасвири акс эттирилганди. «Жетс» шу йўсинда Австралия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазаси билан яқин алоқада эканлигини кўрсатди. Ушбу база Ньюкасл шаҳридан атиги 15 километр узоқликда жойлашган. Айтганча, «Жетс» рамзида ҳам қирувчи самолёт тасвирланган.

«Кёльн»

Ноябрь ойида карнавал либосида майдонга тушиш - бу эндиликда  «Кёльн» учун ўзига хос анъана. Дейлик, 2015 йили футболка таъминотчилари энг қадимий карнавал жамиятларидан бири - «Қизил учқун» (Rote Funken)дан илҳом олиб, жамоа аъзоларини худди гвардиячилар каби кийинтиришди.

«Мюнхен-1860»

 Германияда кийиниш бобида  «Мюнхен-1860» клуби ҳам ўзини кўрсатди. Лекин унинг танлови анча содда кўриниш олди. Экипировканинг асосий моҳияти - Октоберфест ва унинг ёрқин костюмлари.

«В-Варен Нагасаки»

Япония иккинчи лигаси иштирокчиси - «В-Варен Нагасаки» клуби ёзда 10 йиллик юбилейини нишонлади. Жамоа раҳбарияти шу муносабат билан экипировка таъминотчиси - Hummel фирмасига  костюмга ўхшаш форма тайёрлаб бериш вазифасини топширди. Ижод намунаси шу қадар ажойиб чиқдики, бутун дунёдаги мухлислар япон клуби билан алоҳида танишиб олишди.

«Гент»

«Гент» жорий мавсум Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичига чиққан Бельгиянинг илк клубига айланди. Маркетологлар эса фурсатни бой бермай, жамоанинг «кислота» футболкалар сотувидан фойда олишига имкон яратишди. Албатта,бундай формалар эсдалик учун тайёрланди.

«Дармштадт»

Бундеслига дебютанти саналган «Дармштадт» ноябрда битта ўйинида эски уй стадионига бағишлаб тикилган  футболкалардан фойдаланди. Арена 17мингдан ортиқ мухлисни қабул қилолмасди. Хуллас, футболкада стадион чизмаси тасвирланди (кўкрак қисмида). Сабаб шуки, ушбу арена яқин орада реконструкция қилинади.

«Гихуэло»

«Ким биз? Гўшт!» - Испания учинчи дивизионида ўйновчи «Гихуэло» клуби  футболкалари гўё, шундай нидо чиқараётгандек... Формага хамон (испан миллий таоми) суратини жойлаштириш ғояси клуб президенти Хорхе Эрнандесдан чиқди. Клуб шу тариқа Гихуэло шаҳри ва Саламанка провинциясининг асосий рамзи саналган миллий таомни реклама қилди, чоғи.

Камуфляж

Puma ва Япониянинг Bape бренди вакиллари ҳамкорликда камуфляж нусхасида форма яратишди. Агар Марио Балотелли кўкрагидаги рамзга қизиқаётган бўлсангиз, бир «сир»ни очиб қўя қолайлик: FC Bape - бу шунчаки, хаёлий жамоа. Яъни бундай клуб аслида йўқ. Қолаверса, ушбу экспериментал камуфляжда ўйнашга ҳам ҳозирча ҳеч ким журъат этмади.

Манба: Sports.ru, А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:01, 19.03.2016.
Ўқилди: 4181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.