«Челси» клуби бош мураббийи Гус Хиддинкнинг айтишича, ҳужумчи Радамель Фалькао терма жамоа ўйинлари ўтгач, сафга қайтади.
«Фалькаода жуда оғир вазият, уни жароҳатлар безовта қилмоқда. У жароҳатдан жисмонан қутилди, ҳозир формасини тиклаш билан банд. У сўнгги 10 кун давомида жамоа билан бирга шуғулланди. Терма жамоа ўйинлари муносабати билан бўладиган танаффусдан сўнг у сафга қайтади ва асосий таркибдаги ўрни учун кураша олади. Биздан талаб қилинадигани — кутиш ва унинг ҳолатини кузатиш», — дейди Хиддинк.