Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Гуус Ҳиддинк: «Кафолат йўқ, балки Костанинг жиғига тегадиганлар ундан бўса олишни истагани учун шундай иш қилишар»

Баҳо:
+ | -

«Челси» жамоаси бош мураббий Гуус Ҳиддинк Диего Костанинг хулқидаги муаммалар ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

«Албатта, Костанинг дисквалификацияси бизни хурсанд қилгани йўқ. Балки, унга яна бир ўйин қўшиб беришар. Лекин у футбол ўйнашни истамоқда ва ўзининг ўйинлардан четлатилганидан қаттиқ ранжиган.

Менга туюладики, унинг жиғига тегувчилар ўзларига тилаб олишади. Яъни уларга Костанинг «бўсаси» кераклиги учун шундай ишларни амалга оширишади. Бэрри ҳам ўша ўйин вақтида ўз мақсадига эришди. Балки, биз Костадан ўйинда қандай фойдаланиш бўйича яна изланишимиз керакдир.

Мен у билан ҳиссиётларни бошқара олиш ва майдонга гол уриш учун тушиш ҳақида кўп гаплашдик. Унинг ўйинлари аслида бизни хурсанд қилади.

Лекин унга нисбатан иғво ҳаракатлари амалга оширилишидан сақланиш қийин, бу деярли имконсиз. Бу ерда гап характер ва темперамент ҳақида. У жуда жўшқин футболчи.

Агар у ўз муаммолари устида ишлашда давом этса ва баъзи қилиқларини ўтмишда қолдирса, биз вазият яхшиланишига умид қилсак бўлади», – дейди Ҳиддинк.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:07, 19.03.2016.
Ўқилди: 2731 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.