Испания чемпионатининг 30-тури доирасида жадвалда 2-ўринда бораётган «Атлетико», кутилмаганда «Спортинг»га имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Антуан Гризманн чиройли зарба билан ҳисобни очди. Аммо ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида хихонликлар ғалабани ўз томонларига оғдирдилар. Дастлаб Санабрия ҳисобни тенглаштирган бўлса, асосий вақт якунланишига 1 дақиқа қолганида Карлос Кастро мадридликларни "нокаут"га учратди.
Мадриднинг бошқа жамоаси "Реал" эртага "Севилья"ни қабул қилади. Зидан шогирдлари ушбу ўйинда ғалаба қозонишса, "Атлетико" билан фарқни минимал кўринишга келтириб қўйишади.
Испания чемпионати, 30-тур
Спортинг Хихон – Атлетико 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 29 Гризманн, 1:1 – 79 Санабрия, 2:1 – 89 Кастро.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Хорхе Мере, Эрнандес Родригес, Лора, Лопес, Маскарель (Кастро, 56), Альварес, Касес, Перес (Кармона, 69), Жони, Санабрия (Аит-Атман, 90).
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Гамес, Люка Эрнандес, Сауль, Краневиттер, Корреа (Габи, 58), Коке, Гризманн (Торрес, 63), Вьетто (Хуанфран, 76).
Огоҳлантиришлар: Санабрия (37), Гамес (52), Альварес (57), Хорхе Мере (65), Перес (67), Хуанфран (77), Касес (85).