«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Европа чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико" қарши бўладиган тўқнашув борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, чорак финалда қийин рақиб билан ўйнашга тўғри келишини билардик. Бу ерда ягона ижобий жиҳат — "Атлетико" бизга ҳеч қандай сюрприз тақдим эта олмайди. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Чемпионлар лигасида испан жамоаларига қарши ўйнаш ёқмайди. Лекин бу нормал ҳолат. Агар «Барселона» ярим финалга чиқса, ким билан ўйнашимизни биламан: бу қийин рақиб бўлади», — дейди Луис Энрике.