Кеча пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилган бокс кечаси доирасидаги Бутунжаҳон бокс серияси, яъни The World Series Boxing (WSB) доирасидаги учрашув бўлиб ўтди. Мусобақада илк бор иштирок этаётган жамоамиз гуруҳдаги бешинчи учрашувини ўтказди.
Uzbek Tigers жамоаси Озарбойжоннинг Azerbaijan Baku Fires боксчиларини йирик 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси 5та учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозониб, гуруҳда пешқадамлик қиляпти. Бу икки жамоанинг Бокуда бўлиб ўтган илк баҳсида озарлик боксчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишган эди.
49 кг. Нодиржон Мирзааҳмедов – Расул Салиев 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)
56 кг. Абдулҳай Шораҳматов – Яраш Магомедов 3:0 (50:45, 50:45, 49:46)
64 кг. Фазлиддин Мелибоев – Заур Абдуллаев 2:1 (49:46, 48:47, 47:48)
75 кг. Улуғбек Ҳақбердиев – Левани Лухуташвили (2-раундда техник нокаут)
91 кг. Сардорбек Бегалиев – Хажи Муртузалиев 3:0 (49:46, 49:46, 48:47)
“Uzbek tigers” жамоаси бош мураббийи Ҳожиакбар Зокиров
“Baku fires” жамоаси бош мураббийи Нурипшо Толибов
Изоҳ: Жуфтликда биринчи ўзбекистонлик боксчилар берилган