«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан Европа чемпионлар лигасининг чорак финалила "Барселона"га тўқнаш келмаганидан хурсандлигини яшириб ўтирмади. Жамоа қуръага кўра «Манчестер Сити» билан баҳс олиб борадиган бўлди.
«Биз «Барселона» билан ҳар йили ўйнаймиз. Бу жамоа таркибида кучли футболчилар кўп. Монстр «Барселона»га тушмадик, лекин "ПСЖ" ўз жуфтлигида фаворит экани ҳақидаги эшитганимда, бу фикрга қўшилиш қийин.
Бизга қарши катта клуб тўқнаш келади. Яна такрорлайман, "Барселона"га тушмаганимиздан хурсандман, аммо бизга осон рақиб тушмади.
Жуда қийин ўйин бўлади. «Манчестер Сити» сафида худди биз каби жароҳатланганлар кўп. Оғир тўқнашув бўлади. Серхио Агуэро энг кучли футболчилардан бири, у ҳақиқий тўпурар, аммо «Сити» сафида фақат унинг ўзи ўйнамайди. "Шаҳарликлар"ни ўрганиб чиқиш учун бизда вақт бор", – дейди Блан.