Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Клопп: «Фақат Месси сотилмайди»

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп, Коутиньонинг клубдан кетиш эҳтимоли ҳақида гапириб, агар жамоадан кимдир кетмоқчи бўлса, қаршилик кўрсатмаслигини айтиб ўтди.

“Ҳозир клубда ҳаммаси жойида. Бироқ, Мессидан бошқа барча футболчини сотиш мумкин. Фақат у сотилмайди” дейди Клопп.

“Ҳар доим шундай бўлган. Мен ҳам бу ерга энг зўр футболчилари бор ва ўша футболчилар бошқа клублар ўртасида талаш бўлган клубдан келдим. Бу вазиятни тўғри қабул қилиш керак. Сизда ҳар доим, Б ва С режалар ҳам бўлиши шарт”.

“Агар қайсидур футболчи ёнимга келиб ўзини ноқулай ҳис қилаётганини ва ўйин услубимиз ёқмаётганини, кўпроқ пул топиш учун жамоадан кетишни исташини айтса, мен қаршилик кўрсатмайман. Коутиньо, Фирминьо ва яна бир нечта футболчилар жамоа ишончи. Бироқ, футболчи бошқа клубга ўтишни истаса, марҳамат, мен унга қўл узатиб хизматлари учун раҳмат айтиб хайрлашаман. Мен менинг жамоамда бўлишни истамаган футболчини ўз жамоамда олиб қолмайман. Бундай муаммолар йил бўйи ҳал қилинмайди. Агар бутун йил давомида шундай муаммо билан бошингни қотирган футболчи бор бўлса, у яхши футболчи эмас”.

Манба: offside.uz
Киритилди: 22:23, 20.03.2016.
Ўқилди: 5840 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.