“Барселона” жамоаси мураббийлар штаби “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Денис Суаресни ортга қайтаришга қарор қилди.
Мавсум якунида каталонияликлар уни жамоа сафига қўшиб олади. Бунинг учун улар 3 млн евро тўлаши кераклиги маълум қилинмоқда.
Испания чемпионати 30-туридан сўнг, “Барселона” ва “Вильярреал” ўзаро дуранг (2:2) ўйнаганидан кейин раҳбарият ушбу қарорга келган.